Сарой сирлари фош бўлди


  • 12 Октябрь, 2017
  • 978

Инглиз қиролият аъзолари одатда нима еб-ичишади?   

Саройнинг собиқ бош ошпази Даррен Мак-Гради барчасини бирма-бир ошкор қилди.

Инглиз қиролият оиласининг турмуш тарзига қизиқувчилар бутун дунёда бўлганидек бизда ҳам доимо топилади. Қиролият оиласига ўз вақтида малика Диана билан бошланган оламшумул қизиқиш ҳозир айниқса шаҳзода Уильям билан Кейт Мидлтоннинг тўйидан кейин авжига чиқди. Жуфтликнинг сайрлари, фарзандлари, шаҳзода Гаррининг АҚШлик актриса Меган Маркл билан бирга бўлиши ҳам қироллик оиласига бўлган қизиқишни кучайтирди.

Қироллик оиласининг энг қизиқарли дамларининг бири овқатланиш одатлари бўлса керак. “MarieClaire.com” ўтган кунларда саройнинг собиқ бош ошпази Даррен Мак-Гради билан суҳбатлашиб, қизиқарли тафсилотларни қўлга киритди. Қуйида авваллари қиролича Елизавета, шаҳзода Филипп, малика Диана билан кичик шаҳзодалар Уильям ва Гарри учун таомлар пиширган Мак-Градининг қиролият оиласи ҳақидаги сирларини келтириб ўтамиз:

Кечки овқатлар жуда расмий тусда кечади. “Пешиндан кейин кундалик кийимлари билан камин олдида ўтириб чой ичишади, сўнгра кечки овқат учун юқорига чиқиб кийимларини алмаштиришади. Кечки овқат вақтида “Даунтон аббатсвалиги” сериалидагидек бал либосларида ўтиришади. Овқатланиш охирида бир волинка чалувчи стол атрофида пайдо бўлади.”

Малика Диана жуда жиддий парҳез тутарди. “Бир куни менга “Даррен сен бутун ёғларнинг кераклигига қара, карбонгидратларни мен спорт залида ҳал қиламан” деганди. Ҳамма нарсани ўзгартирдик. Мен Букингем саройи таърифлари дафтаримни бир чеккага отиб, соғлиқли овқатлар пиширишни бошладим. Диана саройдалигида тўймаслик касаллигидан ҳеч кимнинг хабари йўқ эди. Кейин билдик. Булғор қалампири ва бақлажон дўлмасини ҳамда балиқни жуда ёқтирарди.”

Диананинг меҳмонлари унинг айни таомнинг ёғсиз турини еганини билишмасди.  “Одамларни алдарди. “Президент Рейган учун  бир мусс тайёрла” дерди. Ўзи ичида майонез ва крем бўлгани учун бундан емасди. У учун худди шу таомнинг ёғсизини ҳам тайёрлардим. Меҳмонлар ҳеч нарсанинг фарқига боришмасди.”

Шаҳзода Филипп овқатланишга келганида шунчалик кўримсиз кийинардики, кўчада кўриб қолсангиз боғбон ё деҳқон деб ўйлаб қоласиз. “Бир гал ошхонага келди ва мен уни боғбон деб ўйладим. Эски-туски кийим кийиб олган қари кишини тасаввур қилинг. Фақат диққат билан қарагач, унинг шаҳзода Филипп эканлигини англадим.”

Қироллик оиласи Шотландиядаги дала ҳовлилари бўлган Балморал қалъасида ўзларини бутунлай бошқача тутишади. “Балморал қироллик оиласи эркин нафас оладиган жойлардан. Уларни ўша ҳовлида давомли кўришингиз мумкин. Букингемда қиролича жуда машғул бўлади. У ердаги хонаси билан ошхоналар ораси жуда узоқ. Балморалда шаҳзода Филипп манқал қуриб, ўзи пиширарди, ошхонага келиб “Қиролича билан малика Маргарет гилос теряпти. Кечки овқатга шундан ейлик” дерди. ”

Она қироличага овқат маҳаллари ҳақида ёлғон гапиришарди. “Она қиролича ҳам қатнашадиган бўлса, Балморалда кечки овқат 20:30 да ейиларди. Лекин қироличага овқатнинг 20:15 ейилиши ва энг сўнгги тушган одам у эканлиги айтиларди. Бошқа ҳаммага соат 20:30 да дейиларди. Чунки она қироличанинг кеч келиши маълум эди.”

Диана қовурилган гўшт емасди. “Фақат байрамларда қўзининг қовурилган гўштидан озмунча ерди. Сигир гўштини асло емасди.”

Қиролича кўпинча овқат сақлайдиган контейнерлардан овқатланарди. “Қиролича деганда одамларнинг хаёлига олтин идишлар, олтин қошиқ-санчқилар келади. Бу тўғри бўлса ҳам Балморалдалигида қиролича кўпинча меваларини сариқ пластик контейнердан ерди.”

Баъзан олмос билан безатилган идишдан ҳам овқатланарди. “Устида уч олтин от бўлган мармар идиш. Олмослар, ёқутлар, сапфирлар ва зумрадлар билан безатилганди. 30 йил аввал баҳоси 500 минг стерлинг эди.”

Гарри ва Уильям фаст-фуд жинниси эди. “Бир куни малика ошхонага кириб “Овқат пиширишни тўхтатинглар, болаларни гамбургерга олиб бораман” деди. “Мен ҳам гамбург қила оламан” дедим. Шунда малика “Болаларимнинг асл мақсади гамбургердан чиқадиган ўйинчоқ” деди. Ҳа, болалар гамбургер, пицца, картофель фрини жуда яхши кўришарди. Шаҳзода бўлса ҳам оддий болалардек оддий егуликларни яхши кўрарди.”

“Сара Фергюсон театрга кетганди. Кечки овқатни 22:30 да еймиз деганди. Тайёргарликни бошладик. Ўшанда қўнғироқ қилиб, “Ресторанга борамиз” деди. Бутун егуликлар ахлатга ташланди.”

Қироличанинг энг севган егулиги плиталик шоколад. “Қиролича масаллиқ сифатида полиздан чиқувчи барча сабзавот ишлатилган овқатларни ёқтирарди. Лекин барибир шоколадга ҳеч нарса ета олмасди.”

“Менюда саримсоқ бўлишига асло рухсат бермасди. Ҳиди ва таъмини жини суймасди. Букингем саройида қироличага 3-4 кун аввалдан махсус меню юбориларди. Ўша менюдан танлаган овқатлари пишириларди.”

“Harrods дўкони, бизга ҳар доим у ердан савдо қилганимиз учун мева ва сабзавот тўла миннатдорчилик савати жўнатарди. Бир куни шаҳзода Филипп ошхонага кирганида саватлар иккита эди. “Harrods саватими?” деб сўради. Буларнинг шаҳзода Чарльз етиштирган органик мева ва сабзавотлар эканлигини билгач, “Ҳеҳ, органикмиш” деб бошини чайқади ва чиқиб кетди.” Қиролича итларини борган жойига бирга олиб боради. “Боғчада бошида ёпинчиқли ва плашли бир аёлни кўрдим. Қиролича эканлигини англадим. Ҳаяжонландим ва унга нималар гапиришни ўйлаб қўйдим. Лекин корги зотли итлар дарров вовуллаб, менга қараб чопишни бошлади. Орқамда 12 та ит билан қочиб кетаяпман ва қиролича орқамдан қаҳқаҳа отиб куларди.”

“Қироличанинг нонуштаси жуда оддий эди. Унга пластик идишда жўхори бодроғи ва ёнида Дарджилинг чойини ичарди.”

Шаҳзода Филипп бир сафар ишчиларнинг овқатини ёқтириб, ундан еганди. “Ошхонага келди ва “Кечқурунга нима еймиз?” деди. “Сизларга қўзи сонидан пиширилган овқат тайёрладик” дедим. Нариги қозонни кўрсатиб “Бунда нима бор?” деб сўради. Ишчилар учун тайёрланган котлетлар эканлигини айтганимда, "мен котлет ейман" деди. Натижада котлетларни шаҳзода еди, қўзи сонини биз едик.”

Дунёнинг энг катта олмоси Қўҳи Нур Ҳиндистондан олиб келиб Британия қироличасининг тожига ўрнатилгандан кейин  ундан қимматроқ олмос топилмади. “Нур тоғи” маъносини англатадиган олмоснинг ҳикояси жуда қизиқарли. 195 каратлик олмоснинг баҳоси 100 миллион стерлинг, яъни 44 миллиард 500 миллион тенге туради.

Айтишларича, Қўҳи Нур 13-асрда Ҳиндистоннинг жануби-шарқидаги Голконда конида топилган.  Ҳиндлар ўғирланди деб, инглизлар эса 1850 йили қиролича Викторияга совға қилинган деб даво қилаётган ушбу мерос аслида Бобурий шоҳи Носириддин Муҳаммад Ҳумоюн шоҳнинг мақбарасида турарди.

Деҳлида камида Аградаги Тожимаҳалчалик юксак саънат асари бўлган Ҳумоюн шоҳнинг қабри ва мақбарасида бўлган қандилнинг сўнги тирноғида турган Қўҳи Нур олмоси инглизлар тарафидан бу ердан ўғирланиб, кетилди.

Анча вақт бедарак кетган Қўҳи Нур Британияда пайдо бўлиб, бир муддат кўргазмага қўйилди, лекин диққат тортмади. Шу боис қироличанинг буйруғига биноан кесилди. Ишлов вақтида 40%ини йўқотган Қўҳи Нур қиролича Александранинг қимматбаҳо тошлар билан безатилган тожидан ўрин олди. Она қиролича илк бор тожни эри қирол Георг VI нинг тож кийиш маросимида тақди.

2002 йили она қироличанинг жаноза маросимида тобути устига қўйилган тожни кўрганлар Қўҳи Нурнинг сеҳрига ром бўлди. Ундан кейин тожни бу сафар Елизавета II нинг бошида кўришди.

Қўҳи Нур билан безалган бу кўркам тожни фақатгина аёллар кийишади. Сабаби эса инглизларнинг ботил ақидаси. Инглизларнинг афсонаси бўйича “Бу олмосни фақат Тангри ёки аёллар тақиши мумкин.” Уларнинг ақидасига кўра, олмосларни таққан одам ҳаддан ташқари кучланади. Лекин бу тожни эркак киши тақса, боши омадсизликдан чиқмайди. Ўтган йили олмосни қайтаришни талаб қилган ҳиндлар Британия устидан судга ариза берди. Ўша даврнинг Британия бош вазири Дэвид Кемероннинг жавоби дунё нашрларида кенг ўрин олди. Кемерон асли номи “Koh-i Noor” бўлган олмоснинг қайтариш талабига жавобан “Агар биттасига “хўп” десангиз, бир қарсангиз “British Museum” бўшаб қолган бўлади” деган эди. 


Бошқа мақолалар