- 2024-04-30
АҚШни томоша қилди, яҳудий куёв Кушнер билан махфий учрашувлар ўтказди. Британияда таълим олди. Ҳозир АҚШда катта қизиқиш уйғотаётган принц Зайед Наҳян.
Америка “New York Times” газетаси араб дунёсида энг таъсири кучли лидери сифатида Бирлашган араб амирликлари Абу Даби валиаҳд принци Муҳаммад бин Зайед ал-Наҳянни кўрсатди. Муҳаммад бин Зайеднинг АҚШг лидерлигини кузатиб улғайганлиги ва Британияда ҳарбий таълим олганлиги таъкидланган ёзувда шу онда АҚШ ҳукумати Зайедни кузатиб бораётганлигига диққат қаратилди.
Мақолада Зайеднинг 29 ёшлигида 1991 йил Ироқнинг Қувайтни ишғоли вақтида АҚШ билан олиб борган қурол савдосидан катта даромад билан чиққанлиги айтилиб, “Орадан 30 йил ўтиб, ҳозир 58 ёшида бўлган Абу Даби принци ва БААнинг асл лидери, араб дунёсининг энг кучли лидеридир. Бин Зайед айни вақтда Вашингтонда энг таъсири кучли хорижликлар қаторида ва АҚШни ўзининг ғавғоли кун тартибини қабул қилишга чақирмоқда” дейилди.
Дунёнинг энг бой кишилари орасида бўлган бин Зайеднинг махсус хизматлари Яман, Ливия, Сомали ва Мисрнинг Шимолий Сина минтақасида фаол. Шундай куч билан унинг Ўрта Шарқда демократияга тўсиқ бўлиш учун уринаётгани ва Мисрда ўзи учун ишончли ҳукумат қурилишига ёрдам этганлиги қайд этилди.
БАА вақти-вақти билан АҚШ сиёсати билан келишиб, қўшниларини беқарорлаштиришга ҳисса қўшиб туриши эслатилди. Инсон ҳақ-ҳуқуқлари ташкилотлари ҳам бин Зайедни Ямандаги инсоний кризисда қўли борлиги ва журналист Жамол Қошиқчи жиноятида Саудия Арабистонни қўллаб-қувватлаганлиги учун танқид қилган.
Мақолада бин Зайеднинг АҚШда 2016 йили ўтказилган президент сайловлари олдидан Трампнинг яқинлари орасига кириш учун ўжарлик билан ҳаракат қилганлиги ва сайловлар ортидан ўтиш даврида Трампнинг яҳудий куёви ва маслаҳатчиси Джаред Кушнер билан махфий учрашувлар ўтказганлиги таъкидланди.