- 2014-11-11
Япония фавқулодда вазиятларда қўлланиладиган ва бутун аҳолини қамраб оладиган ички
бошпаналарни 2030 йилгача очишни режалаштирмоқда. Унга кўра, темир йўл станциялари, ертўлалар ва автотураргоҳлар фавқулодда ҳолатларда вақтинчалик бошпаналарга айлантирилади.
NHK давлат телеканали хабарига кўра, Бош вазир Такаичи Санае бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида ҳукумат янги фавқулодда вазиятлар бошпана сиёсатини тасдиқлади. Унга кўра, ракета ҳужумларини ўз ичига олган фавқулодда ҳолатлар учун мамлакатнинг барча аҳолисини қамраб олувчи вақтинчалик бошпаналарни 2030 йилгача таъминлашга қарор қилинди.
Янги қарорга мувофиқ, марказий ҳукумат, префектура губернаторликлари ва шаҳар муниципалитетлари даражасида ҳамкорлик қилиниб, бутун мамлакат бўйлаб ер ости иншоотлари белгилаб чиқилади.
Мамлакат бўйлаб темир йўл станциялари, ертўлалар ва автотураргоҳлар фавқулодда вазиятларда хусусий сектор билан мувофиқлаштирилган ҳолда вақтинчалик бошпаналарга айлантирилади.
Миллий матбуотдаги норасмий маълумотларга кўра, 2025 йилнинг апрель ҳолатига кўра, мамлакат бўйлаб тахминан 61 мингта вақтинчалик фавқулодда бошпана мавжуд.