Германияда икки поезд тўқнашди


  • 15 Февраль, 2022
  • 214

Германияда икки поеезд тўқнашиши натижасида 1 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳат олди. Баъзи жароҳат олганларнинг аҳволи жуда оғир эканлиги айтилмоқда.

Германиянинг Мюнхен шаҳрининг жанубий қисмидаги Эбенхаузен-Шефтларен поезд вокзалида фожиа юз берди. Вокзалда икки поезд тўқнашиб кетди. Ҳалокатдан кейин поезд қатновлари тўхтатилди.

Воқеа жойига кўплаб полиция, ўт ўчириш ва тез ёрдам экипажлари юборилди. Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган, 40 киши турли даражада тан жароҳати олган. Жароҳат олганлар тез ёрдам машиналарида касалхонага юборилган. Улардан баъзиларининг аҳволи жуда оғир.

Ҳалокат сабаби ҳозирча маълум эмас.


Бошқа мақолалар