- 2021-06-09
Ўтган йилнинг 7 октябридан буён Ғазони бомбалаб, ўн минглаб фаластинликларни қатл этган Исроил яна бир ғайриинсоний ҳаракати билан асл башарасини кўрсатди. Ишғол остидаги Ғарбий Шариадаги фаластинлик асирларга қарши қийноқларда Исроилнинг радикал ўнгчи миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир ҳам иштирок эттгани маълум бўлди.
Хамасдан Исроилнинг Ғарбий Шариада фаластинлик асирларни қийноққа солгани ҳақида баёнот келди. Исроил 9 ой қамоқхонада тутиб турган фаластинлик Муаззаз Убаййат кеча озод этилганидан кейин бошидан ўтганларни гапириб берди. У қамоқхонада Исроилнинг миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвирнинг шахсан ўзи келиб маҳбусларни қийноққа солганини маълум қилди.
Баёнот давомида “Бен Гвирнинг қийноқларда шахсан иштирок этиши борасидаги Убаййатнинг берган ифодаси Исроиллик вазирнинг ва террорист ҳукумат аъзоларининг асл башарасини кўрсатмоқда” дейилди.