- 2023-12-22
Европа террорга қарши чора-тадбирларни олмади. Кетма-кет терактлар юз берди. Террорчиларнинг қўлга олинмаслиги халқни жунбушга келтирди. Бельгия “оқ танли террористи” далил етишмаслиги сабабли озодликка чиқарилганидан кейин халқ исён кўтарди. Брюссель ва Париж кўчалари жанг майдонига айланди.
2015 йил ноябрь ойидаги Париж терактларидан кейин ўтган ҳафта Брюсселдаги портлашлар Европани террорга таслим қилди. Бир қанча давлатлар тревога ҳолатига ўтди. Ватандошлар эса Бельгия ва Франция ҳукуматининг айбдорларни қўлга олишда етарлича ҳаракат қилмаганлиги учун исён кўтарди. Террористлардан Иброҳим Бакравийнинг Туркия тарафидан қўлга олиниб, Бельгияга экстрадиция қилинишига қарамай ҳибсга олинмаслиги натижасида жамоатчилик ташкилотлари ҳаракатга тушди. Кеча Бельгия полицияси шов-шувли баёнот берди. Брюссель терактининг “оқ танли одам” деб танилган террористи ҳибсдан озод этилди. Вакиллар аэропортдаги учинчи киши сифатида аниқланган журналист Файсал Шеффунинг далиллар етишмаслиги сабабли қўйиб юбрилганлигини маълум қилди.
Шундан сўнг Брюсселдаги хотира майдонида минлаб кишилар террорни қоралаш учун тўпланди. Лекин террорни қоралаш учун бошланган намойиш тез орада ҳукуматга қарши намойишга айланди. Ҳукуматга қарши норозиликларни ортиши оқибатида Бельгия полицияси “сўз эркинлиги”га қарамай намойишчиларга кўздан ёш оқизувчи газ, резина таёқ ва брандспойт қўлланиб, шиддатли қаршилик кўрсатди. Бунга ўхшаган намойишлар Францияда ҳам бўлиб ўтди. Полициянинг террористларга эмас, ўзларининг ёшларига шиддатли муносабатига норозилик билдириш учун Париж кўчалари тўлиб-тошди. Француз полициясининг жавоби ҳам шиддатли бўлди. Француз полицияси намойишчиларни ҳеч нарсага қарамай ҳисбга олди.