- 2019-08-29
Туркистон шаҳрида 1500 ўринлик 3 та ётоқхона пойдевори қуйилиш тадбири бўлиб ўтди. Ушбу ётоқхона Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети талабалари учун қурилмоқда. Махсус капсулада 2050 йилги келгуси талабалар учун тилаклар билан тарихий хат қолдирилди.
Ётоқхона қурилиши инвесторлар ҳисобидан олиб борилиб, умумий майдони 40 минг квадрат метрни ташкил этади.
Тадбирда университет президенти Болатбек Абдрасилов ва биринчи вице-президент Женгиз Томар, вилоят ҳокими ўринбосари Арман Сабитов, “Alem Trust Construction” қурилиш компанияси бошчиси ва ходимлари, университет ўқитувчилари ва талабалари иштрок этишди.
Янги ётоқхоналарда яшаш, ўқиш ва дам олиш учун барча шароитлар қилиб берилади. Ётоқхона мажмуасига фитнес-марказ, ёшлар маркази, кафе, супермаркет, стомология клиникаси, “Сoworking center”, спорт билан шуғулланиш учун майдонлар киради.
Қурилишни 2021 йил сентябрь ойига якунлаш режалаштирилган.