ДХР ва ЛХР аҳолисини Россияга эвакуация қилмоқда


  • 19 Февраль, 2022
  • 297

Ўзларидан бошқа ҳеч ким тан олмаган Донецк халқ республикаси ва Луганск халқ республикаси бошчилари аҳолини оммавий Россияга эвакуация қилиш бошланганлигини эълон қилди.

ДХР бошчиси Денис Пушилиннинг видеомурожаати “Telegram-канал” орқали эълон қилинди. У Россиянинг Ростов вилоятидаги ҳукумат билан келишиб, ДХР ва ЛХР аҳолиси учун жой ажратилганлигини ва чегара пунктларида тезда ўтиш учун шароитлар қилиб берилганлигини айтди.

Пушилиннинг сўзларига кўра, Украина ҳарбий кучлари қисқа вақт ичида уларга ҳужум қилади.

У “Украина президенти Владимир Зеленский яқинда Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳудудларига ҳужум қилиша буйруқ бериб, минтақамизга бостириб киради” деди.

Пушилин “Донецк халқ республикаси қуролли кучлари ҳарбий ҳаракатда тажрибага эга бўлиб, доимий тайёргарлик ҳолатида. қуролли кучларимиз тинч аҳоли ва инфраструктурани ҳимоя қила олади. Лекин шунга қарамай ўт очиш жараёнида тинч аҳоли жабр кўриши мумкин” деб баёнот берди.

Худди шундай баёнот билан Луганск халқ республикаси бошчиси Леонид Пасечник ҳам мурожаат қилди. Бундан ташқари Пасечник қўлида қурол тута оладиган эркакларни республикани ҳимоя қилишга чақирди.

Аввалроқ АҚШ президенти Джо Байден Россиянинг Украинага босиб кириши “яқин бир неча кун ичида” бўлишини айтганди. АҚШ президентининг сўзларига қараганда Россия ўзгалар байроғи остида ҳужумни бошлайди. 


Бошқа мақолалар