- 2024-10-14
Ироқ билан Сурияни қонга белаб келаётган “Ироқ-Шом Ислом давлати” (ИШИД) номли террористик ташкилот энди муборак маконларгаа кўз олайтира бошлади. Пайдо бўлган кунларидан бошлаб ушбу гуруҳ ўзларини олам ҳамжамиятчилигига айнан “сунний” деб танитиб, тақдим қилишга кўп ғайрат қилди. Лекин суннийликка батамом хилоф бўлган қилиқлари натижасида қисқа вақтда ваҳҳобий-салафий ақидадаги безорилардан ташкил топган террористлар эканлиги маълум бўлган эди. Куни кеча халифалик қурганини овоза қилган террористларнинг бошчиларидан бўлган Абу Туроб ал-Муқаддасий твиттерда режаларини бўлишди: Ироқнинг Анбар шаҳри чўлларидан ўтиб, Саудиянинг Арур шаҳрини назоратларига олгач кейин Каъбани ер билан яксон қилишларини ёзди. Ҳожиларни “Маккада тошларга ибодат қилувчи гуруҳ” деб таърифлаган бузғунчи ИШИД гуруҳи “тошларга сиғинувчиларни ўлдирамиз ва Аллоҳнинг ўрнига ибодат қилинаётган Каъбани бузамиз” қабилида чиқиш қилди. Абу Туроб номли террорист твиттерда “Аллоҳга ибодат қилиш учун ҳеч қандай маконга ҳожат йўқлигини, одамларнинг Аллоҳ учун эмас, тошларни ушлаб кўриш мақсадида Маккага боришаётгани” даво қилди.
Террористларнинг ушбу чиқишлари уларнинг салафий эътиқодли безорилар эканлигини яна бир марта исботлади. Маълумки Саудия Арабистони тузилган кунидан буён ваҳҳобийлик билан салафийликнинг она ватани ҳам да энг ғамхўр хомийси бўлиб келган. 1980 йилларда Маккадаги бир гуруҳ ваҳҳобий шайхи ширкка сабаб бўлишини даво қилиб “Каъбани бузиш” таклифи билан чиққан эди. Ўша пайтда бошқа мусулмон халқларнинг ғазабидан чўчиган Сауд қироли масалани босди-босди қилган. Мана энди бугунга келиб Саудиянинг парвариш қилган ваҳҳобийлари Каъбани бузишга бел боғлаб ўтиришибди. “Экканингни ўрасан” деган мақол пахмоқсоқол саудияликларда йўқ-да аттанг.