- 2019-07-30
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ички ишлар вазирлигининг раҳбар таркиби билан йиғилиш ўтказиб, янги вазирни таништирди.
Йиғилиш бошида президент Ерлан Турғумбаевни вазир лавозимидан озод қилиш ва ушбу лавозимга Марат Ахметжановни тайинлаш ҳақида фармонга имзо чекканлигини маълум қилди.
Янги вазирга Тўқаев аҳоли ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасини кўтариш, полицияга бўлган ишончни орттириш вазифаларини қўйди.
Ерлан Турғумбаев ички ишлар вазири лавозимидан озод этилиб, президент маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Ички ишлар вазири лавозимига эса антикоррупцион хизмат раҳбари Марат Ахметжанов тайинланди.