- 2018-10-26
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматнинг истеъфоси бўйича фармонни имзолади.
Ҳозирда ҳукумат аъзолари ўз ишларини вақтинча бажарувчи сифатида олиб бормоқда. Бош вазир вазифасини бажарувчи эса бош вазир биринчи ўринбосари Роман Скляр бўлди.
Қонунчиликка мувофиқ янги бош вазир номзодини мажлис учун сўнгги сайловларда ғолиб бўлган партия президентга тавсия этади.
Amanat партияси парламентда энг кўп ўринга эга бўлган фракция сифатида номзодни аниқлаш учун йиғилиш ўтказиши лозим. Ундан кейин президент бош вазир номзодини мажлисда кўриб чиқиш учун тақдим этади. Мажлис буни маъқуллаган тақдирда президент бош вазирни тайинлайди.
Amanat партияси бугун эрталаб бош вазирликка номзод сифатида президент администрацияси раҳбари Ўлжас Бектеновни кўрсатганди. Президентнинг сўнгги фармони билан Ўлжас Бектенов Қозоғистон бош вазири лавозимига тайинланди.
Энди бошқа вазирлик раҳбарлигига номзодлар кўрсатилиб, мажлис тасдиқлашини кутиш керак.