Эвакуацияга Россия тўсиқ бўлмоқда


  • 7 Март, 2022
  • 213

Украина бош вазир ўринбосари Верешук Россиянинг одам коридори очилишига тўсқинлик қилаётганини айтиб, эвакуациялар амалга ошмаганлигини билдирди.

Россиянинг кундан кунга ортаётган ҳужумлари оқибатида қуршаб олинган шаҳарлардан одам коридори орқали чиқмоқчи бўлган ватандошларга турли тўсқинликлар бўлаётгани аниқланди. Украина бош вазир ўринбосари вақтинча ишғол остидаги ерларни янгидан интеграциясига масъул вазир Ирина Верешук Россиянинг тўқнашувлар давом этаётган Мариуполда тинч аҳолини эвакуация қилиш учун коридор очилишига тўсқинлик қилаётганини айтди.

Верешук берган интервьюсида кеча тарафларнинг Мариуполда коридор очилиши борасида келишилганини, лекин эрталабдан ҳужумлар бошланиб, эвакуация амалга ошмаганлигини билдирди.

Россиянинг Мариуполга борадиган гуманитар ёрдам конвойи билан у ердан эвакуация қилиниши керак бўлган йўлга ҳужум уюштирилганлигини таъкидлаган Верешук “Одамларни эвакуация қилиш учун коридор очишга уринмоқдамиз. Бугун ҳам Мариуполдан эвакуация ишлари амалга оширилиши керак эди. Россиянинг ҳаракати умидларимизни пучга чиқарди, одам коридори очилишига яна тўсқинлик қилишди” деди.

Запорожьедан бугун келиши керак бўлган 8 та юк машинасидан иборат ёрдам конвойининг Мариуполга озиқ-овқат ва дори етказиши, 30 автобуснинг эса қайтишда аёл, ёш болалар ва қарияларни эвакуация қилиши лозим эди. Россиянинг бомбардимони сабабли коридор очишнинг иложи бўлмаган.

Украина кеча Россия тарафи сулҳни бузиши туфайли Мариуполь ва Волноваха шаҳарларидан эвакуациянинг амалга ошира олмаганлигини маълум қилганди.


Бошқа мақолалар