- 2025-10-21
Жазоир Бирлашган Араб Амирликлари билан дипломатик муносабатларни узганини эълон қилди.
Жазоир давлат телевиденияси эълон қилган қарорда икки давлат ўртасидаги муносабатларни сақлаб қолиш учун “барча йўллар тугагани” билдирилди.
Шимолий Африка ва Форс кўрфази чизиғида узоқ вақтдан бери кучайиб бораётган тарангликда чегарадан чиқилди. Жазоир Бирлашган Араб Амирликлари билан дипломатик муносабатларни бутунлай узганини маълум қилди.
Абу-Дабини Саҳел ва Шимолий Африкадаги таъсирини кенгайтириш ҳамда Жазоир террор ташкилоти деб ҳисоблайдиган “Ал-Кабаил мустақиллик ҳаракати”ни қўллаб-қувватлашда айблаган ҳукумат муносабатларни давом эттириш учун “барча йўллар тугагани”ни эълон қилди.
Жазоир ва Абу-Даби ўртасидаги келишмовчиликнинг ортида Шимолий Африка ва Саҳелдаги таъсир учун кураш ҳам турибди. Жазоир оммавий ахборот воситаларида БААга қарши айловлар узоқ вақтдан бери ёритилиб келинаётган бўлса, Абу-Даби маъмурияти минтақавий келишмовчиликларни авж олдиришга уринишда айбланар эди.
Reuters агентлиги ҳам дипломатик муносабатларнинг узилишининг аниқ сабаби ҳали расман очиқланмаганини, бироқ Жазоир оммавий ахборот воситалари илгари БААни минтақада келишмовчиликлар келтириб чиқаришга уринишда кескин танқид қилганини ёзди.
Жазоир томонининг БААга қарши айловлари орасида Жазоир террор ташкилоти деб ҳисоблайдиган айирмачи “Ал-Кабаил мустақиллик ҳаракати” (MAK) қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги даъво ҳам бор. Бундан ташқари, БААнинг Ливия ва Саҳелдаги фаоллиги ҳамда Ғарбий Саҳрои кабир масаласида Марокашга берган кўмаги икки пойтахт ўртасидаги асосий келишмовчилик соҳалари сифатида кўрсатилган эди.
Икки давлат ўртасидаги муносабатлар дипломатик узилиш қароридан олдин ҳам ёмонлашган эди. Жазоир январь ойида БААдаги дипломатик вакиллик даражасини пасайтирган, февраль ойида эса икки мамлакат ўртасидаги ҳаво хизматлари тўғрисидаги келишувни бекор қилган эди.