Бангладешдаги ёнғин қасддан чиқарилган


  • 13 Март, 2023
  • 153

Бангладешда минглаб араканлик мусулмон яшайдиган Кокс-базар шаҳридаги лагерда бир ҳафта олдин чиққан ва 15 нафар араканликнинг ўлимига ҳамда 12 мингдан ортиқ мусулмонни бошпанасиз қолишига сабаб бўлган ёнғин режалаштирилган саботаж эканлиги маълум бўлди.

Бангладешда кўпчилиги 2017 йил Мьянмада ҳарбийлардан қочиб келган бир миллиондан ортиқ араканлик мусулмонга мезбонлик қилаётган Кокс-базар шаҳридаги 11-рақамли лагерда 5 март куни чиққан ёнғиннинг режалаштирилган саботаж эканлиги маълум бўлди.

Етти аъзоли тергов қўмитасининг раиси бўлган юқори лавозимли Абу Суфян матбуотга берган интервьюда “Ёнғин режалаштирилган саботаж эди” дея ёнғиннинг бир вақтда бир неча жойда чиққанлигини ва бунинг режалаштирилганлиги исботланганини айтди.

Ҳисобот 150 нафар гувоҳнинг ифодаларига асосланганини билдирган Абу Суфян ёнғин, тўдаларнинг лагерларда устунлик ўрнатишга йўналтирилган қасдли ҳаракат эканлигини айтди. Бу ҳодисаларнинг ортида қайси тўдалар турганлигини аниқлаш учун тегишли органларга қўшимча тергов ўтказиш тавсия этилди.

Қўмита ҳисоботида қўшимча равишда мигрант лагерлари учун алоҳида ёнғинга қарши кураш бўлинмаси қуриш тавсия этилди.

5 мартда чиққан ёнғинда 2 минг 800 уй, касалхоналар ва таълим марказлари билан бирга 90 дан ортиқ муассаса кулга айланган. Аҳоли зич жойлашган лагерларда ёнғин чиқиши тез-тез учрамоқда. 2021 йил март ойида чиққан ёнғинда 15 нафар мигрант ҳалок бўлиб, 10 мингдан ортиқ уй ёниб кетганди.


Бошқа мақолалар