- 2023-11-30
Барча даражадаги ҳокимлар энди йил давомида аҳоли билан учрашиб, Қозоғистоннинг янги йўналиши бўйича маълумотларни етказиб бориши керак.
Асосий эътибор ижтимоий масалаларга қаратилади.
Вилоят, республика даражасидаги шаҳарлар ва пойтахт ҳокимларига ҳар йили 15 январгача аҳоли билан учрашувларининг йиллик тақвимини тузиш ва депутатларга тасдиқлатиш топширилган. Учрашувлар қуйидаги тартибда бўлиши керак:
Вилоят ҳокими ярим йилликда камида бир марта ҳар туман ва вилоят даражасидаги шаҳар аҳолиси билан;
Республика даражасидаги шаҳар ва пойтахт ҳокими ҳар чоракда камида бир марта ҳар бир туман аҳолиси билан;
Туман ҳокими ҳар чоракда камида бир марта район даражасидаги шаҳар, қишлоқ, посёлка, қишлоқ округи аҳолиси билан;
Вилоят ва туман даражасидаги шаҳар ҳокими ҳар чоракда камида бир марта шаҳар таркибига кирувчи ҳар бир тумандаги қишлоқ округи, қишлоқ, посёлка аҳолиси билан;
Шаҳардаги туман, посёлка ва қишлоқ ҳокимлари ҳар чоракда камида бир марта аҳоли билан учрашиши керак.
Барча вилоят ҳокимларига аҳоли талаб қилганида ва зарурат вақтида режадан ташқари учрашувлар ўтказиши топширилди. Бунда ҳокимнинг нутқига учрашувнинг кам қисми ажратилиб, асосий қисм савол-жавобларга ажратилади.