Масжиддан бошқа жойда никоҳ ўқиш тақиқланиши мумкин


  • 3 Февраль, 2018
  • 804

Қозоғистонда масжиддан бошқа жойда никоҳ ўқиш тақиқланиши бўйича қонун қабул қилиниши мумкин.

Қозоғистон ҳукуматига кўра, кўп ҳолларда бузғунчи диний ҳаракат вакиллари масжиддан бошқа жойларда ёш қизлар билан никоҳ ўқитишмоқда.

Истисно ҳолатларда жидий хасталик ҳолатида, қамоқхонада бўлганлар ва бошқа сабаблар билан масжидга кела олмаганларнинг никоҳи имомлар тарафидан уйда, касалхона ёки бошқа жойларда ўқилиши мумкин.

Қонун лойиҳасини тайёрлаганларга кўра, бу қонун ватандошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Бошқа мақолалар