Хориждаги қозоғистонликларни 1 мартгача ўлкага қайтишга чақиришди


  • 26 Февраль, 2020
  • 402

1 мартдан кейин ўлкада коронавирус инфекцияси хавфи туфайли авиайўналишларга чеклов ўрнатилади.

Қозоғистоннинг бош санврачи Жандарбек Бекшин хориждаги қозоғистонликларни 1 мартгача ўлкага қайтишга чақирди. У дунёда коронавирус бўйича ҳолат таранглашгани боис парвозларга чеклов қўйилишини таъкидлади.

Бекшин “1 мартгача барчага ватанга қайтишга имкон берамиз. Жанубий Кореяга ҳафтасига 7 та борт парвоз қилмоқда. Уларнинг вазифаси ватандошларимизни максимал даражада ўз уйларига қайтариб олиб келиш. Эрон бўйича вазият анча енгил. У ерда бизнинг 170 нафар ватандошимиз бор. 1 мартгача улар қайтиб келиши керак. Кўпчилик билетларини қайтариб ўтказмоқда. Кеча вазирликлараро ҳайъатга қайтарилган билет суммалари тўлиқ қайтариб бериш бўйича кўрсатма берилди” деди.

Бекшин берган маълумотга кўра, Қозоғистонда коронавирус юқтирганлиги билан гумонланган 165 киши касалхонага ётқизилган. 162 нафарида диагноз тасдиқланмади ва касалхонадан жавоб берилди.

Бекшин “Уч киши кузатув остида қолмоқда. Ҳозирча уларнинг аҳволи қониқарли. биз кунига икки марта доимий мониторинг ўтказмоқдамиз. бу энг муҳим ва назоратда бўлган масала” деб таъкидлади.


Бошқа мақолалар