Новак Джокович Фаластин учун мусулмон бўлди


  • 31 Июль, 2014
  • 1201

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Джокович Исроилнинг Ғаззога қилган ҳужумларига норозилик билдириш ва Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида мусулмон бўлишга қарор берганини эълон қилди.

Босния-Герцоговина оммавий ахборот воситаларига интервью берган Джокович Ғаззога ҳаётдан кўз юмган болаларнинг фотосуратларини кўришга тоқат қила олмайдиган ҳолга келганини билдириб, Исроилнинг бу террорига қарши кучли давлатлар жим қолгани учун қаттиқ ўкинганлигини айтди. Джокович CNN, BCC ва шунга ўхшаган медиаларнинг Ғаззодаги қатлиомга эфирда кўпроқ ўрин ажратишлари ҳамда дунё лидерларига босим ўтказишлари учун мусулмон динини қабул қилишга қарор берганлигини билдирди. Джокович бу қарордан аввал оиласи билан гаплашганлигини ва мусулмон бўлиш учун оиласидан ижобий жавоб олганлигини айтди.
 Джокович мусулмон бўлганидан кейин фаластинликларга кўпроқ ёрдам бера олишини айтиб, Ғаззодаги болалар учун 500 минг доллар ёрдам пули юборганлигини ҳам эълон қилди. Джокович Исроилнинг ҳужуми давом этаркан теннис кортларига қора формада чиқишини билдирди.
Джокович Рональду билан Ғаззо учун ёрдам тўплаш борасида боғланганини ҳам айтди.


Бошқа мақолалар