- 2020-09-17
Жанубий Осетияда иккита референдум, биринчиси Россия федерацияси таркибига кириш бўйича, сўнгра Шимолий Осетия билан қўшилиш бўйича референдумлар ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда республика бошчиси Анатолий Бибилов маълум қилди.
Бибилов “Тўғридан-тўғри Россия таркибига кириш ва Осетияларнинг қўлишилиши имконсизлигини тушунишимиз керак. Бунга қонунлар йўл қўймайди. Жанубий Осетия Россия таркибига киргандан кейингина Шимолий Осетия билан қўшилиш масаласини муҳокама қилиш мумкин” деди.
Аввалроқ Бибилов Россия федерацияси таркибига кириш республиканинг стратегик мақсади эканлигини айтганди.
1922-1990 йиллари Жанубий Осетия Грузия ССР таркибида автоном вилоят бўлиб келган. Ҳозирги вақтда республика мустақиллигини Россия, Венесуэла, Науру, Никарагуа ва Суриягина тан олади.