- 2024-10-14
Америка капитализмининг рамзларидан бўлган Девид Рокфеллер ўлди. Қуйида унинг хонадонининг тарихи билан танишасиз...
Глобал сиёсатни бошқарадиган хонадонларга назар ташлаганимизда қаршимизга биринчи бўлиб чиқадиган исм – Рокфеллер. АҚШ марказий банки Федерал заҳира тизимининг қурувчи шерикларидан бўлган хонадон 1800 йилларнинг ўрталарида Джон Дэвисон Рокфеллер тарафидан асос солинди.
АҚШ ва Исроил орасидаги асл куч сифатида маълум бўлган хонадон кўплаб банк, нефть ва саноат ширкатларига эга. Бойлиги эса 5 билан 15 триллион доллар деб тахмин қилинади. Бунга қарамай “Forbes” журнали чоп этган бойлар рўйхатида Рокфеллерлар хонадонидан бирорта ҳам исмни топа олмайсиз. Рўйхатнинг юқори ўринларида Билл Гейтс, Уоррен Баффет, Джефф Безос каби исмлар жой олган.
Хонадон 1860 йилларда Америкада бошланган ва бутун дунёни таъсири остига олган нефть васвасасидан энг кўп даромад билан чиққан оила бўлди. Бизнес оламига нефть ишлари билан тезда кириб келган хонадон Американинг илк миллиардер оиласи бўлди. Рокфеллер хонадони ҳақида жуда кўп нарса айтилган: АҚШнинг ва дунёнинг энг бой, айни вақтда энг нафрат қилинувчи, энг кўп ҳақорат эшитадиган хонадони.
Америка гражданлар урушини имкон деб билган, кучининг рационал изоҳланиши нефть саноатидаги монополия бўлган оила учун ишлатиладиган энг тўғри атама “капиталист”дир.
Бугун Осидан Африкагача бўлган глобал молия капитализмининг асосчисидир. АҚШ марказий банки ФЗТ(FED) ва молиялаштирган Дунё банки ҳамда IMF каби ташкилотлар васитасида глобал иқтисодиётни ўзи каби бир нечта хонадон бошқармоқда. Молиялаштирган фондлари, STKлар дунё “мувозанат”ини Америка манфаатлари учун шакллантирмоқда. Ўзининг айтишига кўра: “Баъзилар мени ва оиламни (Рокфеллерлар) АҚШнинг юксак манффатларига қарши ҳаракат қиладиган каббализмнинг бир парчаси сифатида кўради, дунё миқёсида ўйинлар ҳозирлайдиган иқтисодий структура ва глобал сиёсат юритишимизга ишонадилар. Агар булар рост бўлса, мен айбдорман. Лекин мен булардан фахрланаман.”
Рокфеллерлар хонадонини айблайдиган конкрет бир жиноят йўқ, лекин ахлоқий ва инсоний сифатларини кўрсатадиган ишлари ҳам йўқ.
Қурол тижорати, молиявий ўйинлар, судхўрлик, минтақавий тўқнашувлардан даромад кўриш, АҚШнинг глобал императорлик амалларининг ва Исроилнинг сионист сиёсатларининг содиқ хизматчиси бўлиш хонадоннинг воз кечмайдиган миссиясидир.
Рокфеллер хонадонининг глобал сиёсатни қандай бошқаришининг бир нечта мисоллари бор. Джозеф Вернер Рид бу учун дужа чиройли мисол бўлади. Рокфеллер хонадонининг назоратидаги “Chase”га президент бўлган Джозеф Вернер Рид 1987 йили Жаҳон банкига ишга ўтади. Айни вақтда БМТ бош котибининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига ҳам келтиришди.
Ташқи алоқалар кенгаши (CFR) АҚШнинг сараланган ташқи сиёсат мутахассислари ва иқтисодий ташкилотларининг фикр, режалаштириш, фаолият жамиятидир. Рокфеллер оиласининг дастаги билан 1921 йил 29 июлда Нью-Йоркда қурилди. АҚШнинг океан орти ўлкалардаги манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар бу ерда келишилиб, ҳукуматга тавсия этилади. Рокфеллер оиласидан нефть миллиардери Джон Д.Рокфеллернинг шу исмдаги ўғли 1940 йилларда кенгашнинг энг йирик молиячиси бўлди. Невараси бўлган Девид Рокфеллер 1949 йили кенгаш йиғилишига қатнашди. 1970-85 йиллар орасида CFRнинг президенти бўлди.
Генри Киисинджер ҳам муҳим лойиҳалар тайёрлайдиган маслаҳатчи эди. Девид узоқ вақт CFRнинг президентлиги лавозимида ишлади. 2007 йили Питер Петерсон президентликка келди. Лекин Девид Рокфеллер “Фахрий президент” сифатида парда ортидан бошқаришда давом этди. Кенгаш АҚШнинг глобал ташқи сиёсатларини йўналтириб, бошқарувнинг юксак лавозимли сиёсатчилари ва шкатларнинг вакиллари йиғилишларга қатнашарди.
Девид Рокфеллер “Хотиралар” номли китобида дунё ҳақидаги назарини қуйидагича изоҳлайди: “Баъзилар мени ва оиламни (Рокфеллерлар) АҚШнинг юксак манффатларига қарши ҳаракат қиладиган каббализмнинг бир парчаси сифатида кўради, дунё миқёсида ўйинлар ҳозирлайдиган иқтисодий структура ва глобал сиёсат юритишимизга ишонадилар. Агар булар рост бўлса, мен айбдорман. Лекин мен булардан фахрланаман.”
Яна бошқа сафар “Глобал ўзгаришлар вақтида яшаяпмиз. Барчамизнинг эҳтиёжимиз улкан кризисларга тўғри ёндашувдир. Ва халқларнинг янги дунё тартибини қабул қилишидир” деганди. 20-аср давомида АҚШнинг ривожланиб, кучайиши ва 21-аср бошларида ягона улкан куч бўлиши Давид Рокфеллер йўналтирган “янги дунё тартиби”дир.
Нефть саноатига тезлик билан кириб келган хонадон Осиёдан Лотин Америкагача, Европадан Австралиягача ҳар бир минтақа ва қитъага инвестиция киритиб, рақибларидан ўтади ва охирида нархларни ўзи белгилайдиган рақобатсиз мақомга эришади.
“Standart Oil” ширкати, кейинроқ “Exxon”, “Mobil” ва “Chevron” каби турли ширкатларни ўз таркибидан чиқарди.
Американинг энг катта банкларидан бири бўлган “Chase Manhattan Bank” Рокфеллерларнинг энг улкан инвестицияларидан бири. Банкнинг бугунги бозор қиймати 3 триллион долларга тенг. Фақатгина мана шунинг ўзи хонадоннинг бойлигини ва кучини яққол кўрсатиб беради.
АҚШ президентларидан Ричард Никсон ўз вақтида молия вазири бўлиши учун кичик Джон Рокфеллерга тўла ваколат беради. Лекин оиласининг босим ўтказиши туфайли Джон Рокфеллер буни қабул қилмайди. Оила моддий кучи билан янада эркинроқ бўлишини биларди.
Рокфеллер 1946 йили “Chase Manhattan Bank”нинг директорлар кенгашига кирди. “Chase” қисқа вақт ичида дунёнинг ҳамма жойида 1000 маҳаллий банк билан алоқалар ўрнатди. “Chase”нинг қурилиши 1798 йилдан бошланган. Нью-Йоркнинг Манхэттонида қурилган ва ривожланган “Chase” 1930 йиллардан кейин Рокфеллер хонадонининг нефть гиганти “Standar”нинг парчаланишидан кейин ўртага чиққан ширкатларнинг сармояси билан қисқа вақт ичида катталашди.
Ладлоу кончилари 1914 йили жуда қийин шароитлар остида меҳнат қилишарди. Конда ишлаш жуда таҳликали эди ва ишчилар жуда кам маошлар эвазига ишлатиларди. Бунинг устига ойликлар Америка доллари билан берилмасди. Берилган пуллар фақат кончилар лагеридаги дўконларда қабул қилинарди. Қисқаси, кончилар кундалик эҳтиёжларини фақат кон соҳиби Рокфеллердан сотиб олиши мумкин эди. Ғайриинсоний шароитларда эксплуатация қилинган кончилар иш ташлаш қилишга қарор қилишади ва Рокфеллер қуролланган одамларини ишга солиб, уларни ишлашга мажбур қилади. Кончи оилалар уйларидан чиқарилиб, бир чодирда яшашга мажбурланади. Бир кечаси чодир автомат қуроллар билан ўққа тутилгандан кейин, ўт қўйилади. Ҳодисада 2 нафар аёл ва 11 нафар ёш бола ҳалок бўлади.