Олтиндан қиммат манго


  • 15 Апрель, 2022
  • 156

Японияда махсус етиштирилган ва очиқ кимошди савдосида 500 минг йенга (4100 доллар) 2 дона манго сотилди.

Япониянинг Миязаки штатида ўтказилган очиқ кимошди савдосида сотувга қўйилган иккита мева 500 минг йенга (4100 доллар) харидор топди. Махсус етиштирилган меваларга тўланган баланд нархлар билан тез-тез кун тартибига келадиган Япониянинг Миязаки штатида юқори сифатли манголар мавсумнинг илк кимошди савдосида харидорларга тақдим этилди.

Қуёш нави “Taiyo no Tamago” маркаси остида етиштириладиган ва умумий ҳосилнинг 15%ини ташкил этадиган махсус меваларни олишни истаганлар кўпаймоқда. Очиқ кимошди савдосида бир жуфт манго учун шиддатли тортишув бўлиб, охирида рекорд даражадаги маблағ – 4100 долларга сотилди.

Миязаки штатида етиштирилган манголар ўзига хос сифат критериясига эга. Биринчи синф категориясига кира оладиган манголарнинг таркибидаги шакар миқдори 15% ва ундан кўп бўлиши ҳамда 350 граммдан енгил бўлмаслиги лозим. ҳар йили апрель ойи бошланадиган ҳосил июнгача давом этади.


Бошқа мақолалар