- 2014-10-28
Вашингтон маъмурияти Ўрта Шарқдаги ҳарбий мавжудлигини камайтиришни режалаштираётганини
эълон қилиши Тель-Авивни саросимага солди. Исроил Бош вазири: "Яҳудийлар бўлмаганида АҚШ бўлмас эди. Сизни бу дунёга биз келтирганмиз. Бу ердан ҳам биз олиб кетамиз", дея таҳдид қилди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) армиядаги йирик қўшин қўмондонликларининг ваколатларини камайтириб, уларни янги тузилмага боғлашни ва юқори қўмондонлик бўғинидаги кучлар мувозанатини қайта тартибга солишни назарда тутувчи режа тайёрлагани иддао қилинди.
Washington Post газетасининг хабарига кўра, режа доирасида АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM), Европа қўмондонлиги (EUCOM) ва Африка қўмондонлиги (AFRICOM) ваколатлари камайтирилиб, "АҚШ Халқаро қўмондонлиги" номи остида янги тузилмага бирлаштирилади.
АҚШ Жанубий минтақа қўмондонлиги (SOUTHCOM) ва Шимолий кучлар қўмондонлиги (NORTHCOM) эса "АҚШ Америка қитъаси қўмондонлиги" (AMERICOM) номи остида қайта ташкил этилиши қайд этилган хабарда, Пентагон мутасаддилари AMERICOM’га қарашли АҚШ Арктика қўмондонлигини ташкил этиш бўйича ҳам музокаралар олиб боришгани, бироқ бу ғоядан воз кечилгани илгари сурилди.
Хабарда айтилишича, агар режа ҳаётга татбиқ этилса, АҚШ армиясидаги жанговар қўмондонликлар сони 11 тадан 8 тагача камаяди ва Мудофаа вазирига бевосита бўйсунувчи тўрт юлдузли генерал ва адмираллар сони қисқаради.
Бошқа томондан, АҚШ Мудофаа вазирлиги Ўрта Шарқдаги ҳарбий иштирокини камайтириб, қўмондонлик тузилмасини қайта шакллантириш орқали ресурсларини ғарбий ярим шарга йўналтиришни режалаштираётганидан сўнг, Тель-Авивдан таҳдидли баёнот келди.
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху яҳудийлар томонидан милоддан аввалги 2-асрда Маккабийларнинг Эллинизмга қарши ғалабаси нишонланадиган Ханука байрами муносабати билан босиб олинган Шарқий Қудусдаги Масжиди Ақсога туташ Буроқ деворида (Йиғи девори) шам ёқиб нутқ сўзлади.
Ўзлари олиб бораётган уруш яҳудий-христиан анъаналарининг умумий уруши эканини даъво қилган Нетаняху: "Агар Маккабийлар муваффақиятсизликка учраганида, яҳудийлик бўлмасди. Яҳудий-христиан цивилизацияси бўлмасди. АҚШ бўлмасди. Сизни бу дунёга биз келтирганмиз ва сизни бу ердан биз олиб кетишимиз мумкин", дея пўписа қилди.