Масжиди Ақсони бузишмоқчи


  • 23 Апрель, 2022
  • 223

Масжиди Ақсо имоми шайх Икрима Сабрий “Исроил режими масжиди Ақсони бузиш режасини татбиқ қилишни бошлади” деди. Шайх Сабрий “Сионист ишғолчилар ўзларининг хунрезликлари учун атайлаб Рамазон ойини танлашган ва истисносиз ҳар рамазон масжиди Ақсога ҳужум қилишмоқда. Бу ҳам айни режанинг бир парчаси. Бундан кўзлаган мақсадлари масжиди Ақсо жойлашган майдонга сион ибодатхонаси қуришдир” деб гапирди.

Шайх Сабрий Исроилнинг режасини қуйидагича баён қилди: масжиди Ақсони йўқ қилиш истисносиз барча ишғол ҳукуматлари учун эътиқод асосидек. Конституцияларининг яширин моддасидир. Режалари уч босқичдан иборат. Илк босқич муқаддас масжидимизни макон ва вақт жиҳтидан бўлиш. Бу доирадаги илк ишлари Боб ар-Раҳма (Раҳма дарвозаси) бўлди. У ерни синагогга айлантиришмоқчи бўлди. Жуда қаттиқ қаршиликка учрагач, бекитиш йўлига ўтди. Биздан талаб қилган нарсалари эса бомдод намозидан асргача баъзи бўлимларни уларга топширилиши ва у ерда яҳудийларнинг ибодат қилишлари бўлди. Албатта бунга ҳам қарши чиқдик. Иккинчи босқичда масжиднинг бутун бошқарувини қўлга киритиш бор. Сўнгги босқичда мусулмонларнинг илқ қибласини ер билан бир этиш. Ортидан ўрнига синагог қуриш. Ҳатто унинг лойиҳасини ҳам тайёрлаб қўйишган. бу борада қўлимизда жуда муҳим маълумотлар бор.

Сионистларнинг айнан рамазон ойида ҳужумлари ортишини сўзлаган шайх Сабрий “Бизга очиқчасига “Рамазон ойини тинч-хотиржам ўтказишларингизга йўл қўймаймиз” дейишмоқда. Бир неча кун аввал ислом тарихида масжиди Набавий ва масжиди Ақсонинг ортидан қурилган Иброҳим жомесида яланғоч аёлларга қўшиқ айттириб, концерт ўтказишди. Аввалроқ бу жомемизда азон айтишни тақиқлашди. Охирида реставрация баҳонаси билан бутунлай бекитишди. Буларнинг барчаси ишғолчиларнинг кучини кўрсатиши ва ақидамиз, динимизни хорлашдир” деди.

Икрима Сабрийнинг фикрича, Ироқ, Сурия ва Фаластин каби ислом ўлкалардаги қатлиомларни кўрмайдиган ғарбликларнинг Украина борасида дарров ҳаракатга тушишлари иккиюзламачиликнинг яққол мисолидир.


Бошқа мақолалар