Икки мамлакат уруш остонасида


  • 1 Май, 2025
  • 27

Ҳиндистон томонидан бошқариладиган Жамму ва Кашмир ҳудудида 26 нафар ҳинд сайёҳининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ҳужумдан сўнг Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кескинлик янги босқичга кўтарилди. Ҳужум ортидан икки мамлакат уруш остонасига келиб қолгани таъкидланмоқда. Ҳиндистон, ҳодисадан сўнг, ўз ҳаво ҳудудини Покистонга тегишли парвозларга ёпди. Шунингдек, Покистон ҳам 24 апрел куни Ҳиндистонга тегишли ёки Ҳиндистон томонидан бошқариладиган барча парвозлар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпганини эълон қилган эди.

Ҳиндистон, 23 майгача Покистонга тегишли ёки Покистон томонидан бошқариладиган барча парвозларга ҳаво ҳудудини ёпганини маълум қилди.

India Today газетаси хабарига кўра, Ҳиндистон ҳукумати Покистонга тегишли граждан ва ҳарбий учоқларнинг Ҳиндистон ҳаво ҳудудидан фойдаланишини тақиқловчи авиация хабари (NOTAM)ни эълон қилди.

NOTAMда бу чеклов Покистон томонидан бошқариладиган ёки ижарага олинган барча учоқларга тааллуқли экани ва бугундан бошлаб 23 майгача амал қилишини билдирилди. Бундан ташқари, Покистон ҳам 24 апрелда ўз ҳаво ҳудудини Ҳиндистонга тегишли ёки ундан бошқариладиган барча парвозларга ёпганини маълум қилган эди.

Ҳиндистон назоратидаги Жамму ва Кашмирнинг Пахалгам туманида 22 апрел куни қуролли шахслар сайёҳларга ўқ узиши натижасида 26 киши ҳалок бўлган, кўплаб инсонлар яраланган эди. Ҳиндистон ҳужумни амалга оширган шахслар "Покистондан келган" деб айблаб, "Индус сувлари келишуви"ни тўхтатган, Янги Деҳлидаги покистонлик дипломатларга бир ҳафта ичида мамлакатни тарк этишни буюрган ва покистонлик фуқароларга виза хизматларини тўхтатгани, аввал берилган визаларнинг барчаси бекор қилинганини маълум қилган эди.

Покистон бу айбловларни рад этган ҳолда, Ҳиндистоннинг Исломободдаги дипломатик ходимлари сонини чеклашини билдирган, "Индус сувлари келишуви"дан ташқари ҳар қандай дарёларга аралашувни “уруш сабаби” сифатида қабул қилишини эълон қилган, Ҳиндистон билан барча савдо алоқаларини тўхтатган ва ўз ҳаво ҳудудини ёпган.


Бошқа мақолалар