Туркманистонда ИИ вазири ишдан олинди


  • 23 Апрель, 2022
  • 224

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов ички ишлар вазирини ишдан олди.

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов Ашхободда белгиланган тезликдан юқори тезликда ҳаракатланган ҳайдовчилар етарлича назорат қилинмагани сабабли ички ишлар вазири Ўвездурди Хўжаниязовни ишдан олди.

Туркманистон расмий телеканали “Олтин Аср”нинг хабарига кўра, президент Бердимуҳаммедов ҳам иштирок этган давлат хавфсизлик кенгаши йиғилиши ўтказилган.

Йиғилишда вазирнинг ўз вазифаларини бажармаганлиги учун лавозимдан олинганини маълум қилган Бердимуҳаммедов “Вазирлик ходимлари вазифаларини тўлиқ бажаришмаяпти. Натижада жамият тартиби бузилиши ва йўлларда ҳайдовчилар тарафидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик кучаймоқда” деди.

Бердимуҳаммедов нутқи охирида ички ишлар вазирлигининг йўл полицияси ишлари ҳақида ўтказилган текширув натижасини эшитиш учун бош прокурор Ботир Атдаевга сўз берди.

Бош прокурор ҳисоботида 2 апрелда Ашхободнинг Кулиев, Андалип ва Гурбансолтан кўчаларида назорат ишлари ўтказганликларини маълум қилди.

Ушбу кўчаларда чеклов соатига 60 км бўлишига қарамай юқори тезлик (100-180 км)да ҳаракатланган 26 нафар ҳайдовчи аниқланганини билдирган Атдаев йўл хавфсизлиги ва қоидаларининг амал қилинмаслиги йўл қоидаларининг етарлича ташвиқ қилинмаслигидан эканлигини таъкидлади.

Президент Бердимуҳаммедов ички ишлар вазири сифатида Лебап вилояти полиция бошқармаси бошлиғи Муҳаммет Хидировни атади.


Бошқа мақолалар