Токаев: “Давлат номини ўзгартиришда маъно йўқ”


  • 31 Январь, 2019
  • 552

Қозоғистон сенат раиси Қасим-Жомарт Токаев Азат Перуашевнинг Қозоғистон номини ўзгартириш бўйича таклифи борасида фикр билдирди.

Токаев журналистларнинг бу ҳақдаги саволларига “Қозоғистон сўзи давлат номида борку! Бизга шу кифоя. Нима учун бу ўзгартиришлар? Мамлакат номи Қозоғистон рсепубликаси бўлиб қолиши керак. Кўплаб халқаро келишувлар президентимиз тарафидан Қозоғистон республикаси номидан имзоланган. Қозоғистон номини ўзгартиришнинг ҳеч қандай маъноси ва асоси йўқ. Бизда бошқа муаммолар ҳам етарли” деб жавоб берди.  

Эслатиб ўтамиз, мажлис депутати Азат Перуашев Қозоғистон номини Қозоқ республикаси деб ўзгартиришни таклиф қилганди. Депутатнинг фикрича, бу тарихий адолатни тиклайди. 


Бошқа мақолалар