Назарбоев президентлик сайловларида иштирок этади


  • 11 Март, 2015
  • 1279

Қозоғистоннинг амалдаги президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат президентлигига навбатдан ташқари сайловларда иштирок этадиган бўлди.

Унинг номзодини кўрсатиш ҳақидаги қарор “Нур Отан” партиясининг 16-съездида қабул қилинди. Қозоғистон халқи Ассамблеяси бу қарорни қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президентлигига сайловлар 2016 йилда бўлиб ўтиши керак эди, аммо жорий йилнинг 14 февраль куни Қозоғистон халқи Ассамблеяси кенгаши навбатдан ташқари сайловлар ўтказиш ҳақида таклиф билдирди. Эндиликда сайловлар 2015 йилнинг 16 апрель куни бўлиб ўтади. Сайловда иштирок этиш учун яна Назарбоевдан ташқари 14 кишининг номзоди кўрсатилган. 


Бошқа мақолалар