Қозоғистон университетлари пастки ўринларда


  • 3 Сентябрь, 2020
  • 494

Қозоғистоннинг энг обрўли учта олий ўқув юрти дунё бўйича тузилган университетлар рейтингида 1000 дан пастки ўринларни эгаллади.

Британиянинг нуфузли нашрларидан бўлган “Times Higher Education” олий ўқув юртларнинг фаолият сифатини баҳолашда етакчилардан ҳисобланади. Нашр жорий йил учун дунё университетлари рейтингини эълон қилди.

Энг яхши университетлар рейтингининг биринчи ўнталигига Оксфорд университети, Стэнфорд, Гарвард, Калифорния технология институти, Массачусетс технологик институти, Кембридж, Берклидаги Калифорния университети, Йель, Пристон ва Чикаго университетлари кирди.

Times Higher Education World University Rankings” рейтингига 3 та Қозоғистон олий ўқув юрти киритилган. Булар Сатбаев университети, Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университети ва Гумилев номидаги Евросиё миллий университетидир. Учала университет ҳам рейтингда 1000 дан пастки ўринни эгаллади. Қозоғистон олий ўқув юртлари ичида Сатбаев университети 5 та йўналишдан учтасида юқори балл тўплади.

Рейтингда Россиядан 48 та олий ўқув юрти ўрин олган.

Жорий йилда рейтингга 93 та ўлкадан 1527 та олий таълим муассаси киритилган. Мустақил экспертлар томонидан 2 мингдан ортиқ университет маълумотлари таҳлил этилиб, уларнинг академик нуфузини баҳолаш учун 22 мингдан ортиқ анкета сўровлари натижаси ўрганилган. Бундан ташқари 13,6 миллион тадқиқот натижаси ва беш йил давомидаги 86 миллион иқтибос ўрганиб чиқилди.

Рейтинг натижалари билан расмий сайт орқали танишиш мумкин. 


Бошқа мақолалар