Рус ишкали ёки мерганлик ҳам эви билан-да


  • 23 Февраль, 2016
  • 1474

Россия 2015 сентябрь ойидан буён суриядаги курд қурооли тўдаси, террор ташкилот YPGни қуроллантириб, Сурияда тинч аҳолини қатл қилишда фаол иштирок этиб келмоқда эди. Лекин бомбалар бу сафар нишондан адашди. Рус самолётларидаен отилган ракеталар “адашиб” YPGлик аёл террористлар бўлган еттита лагерни ер билан яксон қилди. Бунинг ортидан “Жуда ҳам қайғудамиз” дейишди. Авваллари ҳам яна "мерганлик" қиламан деган руслар координата хатоси туфайли 4 марта Туркия чегарасини бузишди, 1 марта ўз иттифоқдоши Асаднинг омборларини адашиб бомбалаганди.

Россия Сурияда ҳаммаёқнинг кулини кўкка совураётган Асадга дастак берди. Асад кучларининг олға юриши учун курд террор ташкилоти YPG билан бирга ҳаракат қилди. Курд демократик партияси номли PYDнинг қуролланган қаноти бўлган YPGни ҳаводан, қуруқликдан қурол билан таъминлаб турди. Туркиядаги террор ташкилоти PKKнинг Суриядаги қўли бўлган YPG рус қуроллари орқали Асадга қарши бўлган мухолиф тинч аҳолини қатл этди. Лекин Россиянинг тарихий "мерганлиги" яна панд берди. 20 феврал кунги ҳаво операциясида руслар бағрига босган, қурол билан таъминлаётган курд YPGни хатолик билан бомбалаб қўйди. 

Россия ҳарбий самолётлари Ҳасеке минтақасида Асад мухолифларига қарши ҳаво операцияси ўтказди. Лекин бу вақтда рус учувчилари ҳар доимгидек яна координата хатосига йўл қўйишди. Хатолик туфайли рус қирувчи самолётлари YPGнинг аёллар тармоғи YPGга тегишли еттита лагерни бомбалади. Ушбу хато туфайли кўплаб YPGлик террорист аёл ўлди. Курд террор ташкилоти YPG бу воқеа юзасидан Путин билан Асадга ўзининг норозилигини билдирди. Асад ҳукумати хатога Россия тарафидан йўл қўйилганлигини, бундан аввал ўз ҳукуматларига тегишли омборнинг ҳам хатолик туфайли рус самолётлари тарафидан бомбаланганини айтиб ўтди. Рус вакилларининг эса, йўл қўйган координата хатоси учун қаттиқ изтиробда эканликларини билдиришгани қайд этилди. YPGлик аёллар орасида кўп сонли хорижликлар ёлланма хотин аскралар ҳам бор эди. Канадалик модел Тайгер Сан ҳам YPGлик аёл террористлар орасидан ўрин олганди.


Бошқа мақолалар