- 2016-08-23
Суданда армия билан тўқнашган тезкор ёрдам кучларининг қўмондони Муҳаммад Ҳамдан Дағалу мақсадлари “Армия қўмондони генерал Абдулфаттоҳ ал-Бурхондан қутқариш” эканлигини айтди. Дағалу Россиянинг хусусий ҳарбий компанияси Вагнер билан алоқаси йўқлигини билдирди.
Суданда армия билан жанг қилаётган тезкор ёрдам кучлари қўмондони Муҳаммад Дағалу Қатарнинг “Al Jazeera” телеканалига интервью берди. Дағалу эълон қилинган сулҳга амал қилишини билдириб “Қарши тараф бутун қуроллари билан бизни бомбаламоқда” деди.
Мақсадларининг ўлкани фитна ва муаммолардан қутқариш эканлигини билдирган Дағалу “Ҳақиқий демократик ўтиш учун чақиряпмиз. Судан мустақиллик кенгаши раиси генерал Абдулфаттоҳ ал Бурҳон бунинг амалга ошишига тўсқинлик қилаётган қийинчиликларнинг сабабидир. Ҳарбий амалиётнинг мақсади Бурҳондан қутулиш, уни ҳибсга олиш ва демократик бурилиш даврини бошлатишдир” деб гапирди. Армия қўмондони Бурҳоннинг бир гуруҳ тарафидан қўлланилаётганини ва ўзи қарор чиқара олиш қобилиятига эга эмаслигини билдирган Дағалу “Судандаги инқирозни ҳал этишнинг ягона йўли Бурҳонни адолатга таслим қилишдир” деди.
Дағалу тезкор ёрдам кучларининг Россиянинг хусусий ҳарбий компанияси Вагнер билан алоқаси ва хориждан ҳар қандай дастак олганлигига доир иддаоларга жавобан “Бутун булар Бурҳоннинг хавфсизлигимизни таҳликага солиш ташвиқоти доирасига киради. Хориждан ҳеч қандай ёрдам олмаганмиз, булар Бурҳондан келган иддаолар” деб гапирди.
Судан пойтахти Хартум ва бошқа шаҳарларда 15 апрель куни эрталаб армия билан тезкор ёрдам кучлари орасида “тезкор кучларнинг бутунлай армияга қўшилишини” таъминлайдиган ҳарбий хавфсизлик ислоҳот борасида сўнгги бир неча ойдан бери давом этаётган келишмовчилик қаттиқ тўқнашувга айланганди.
Судан ташқи ишлар вазирлиги, генерал Абдулфаттоҳ ал-Бурҳоннинг армия билан жанг қилаётган тезкор кучларнинг йўқ қилиниши ва давлатга қарши исёнчи куч деб эълон қилиниши бўйича қарор чиқарганлигини, шунга кўра иш олиб боришини эълон қилганди.