- 2014-06-23
Англиянинг “Economist” журнали Владимир Путин бошчилигидаги Россиянинг икки йил ичида кризисга учрашини “башорат” қилди.
Англияда чоп этиладиган халқаро иқтисодий журнали “Economist” Ғарб билан зиддиятга бориб қолган Россия президенти Владимир Путин бошқарувининг икки йиллик умри қолганини идаао қилди.
“Economist”га кўра, Россия иқтисоди жорий йилда ғарб давлатларининг санкциялари ва нефть баҳоларининг ўта тез тушиши сабабли 110 миллиард Евро зарар кўради. Ғарб давлатларининг татбиқ қилган санкциялари сабабли эса 32 миллиард Евро зарарга учрайди.
Россия молия вазири Антон Силуанов кеча берган интервьюсида ўлкаси учун таҳликанинг Ғарб давлатлари татбиқ қилган санкциялар эмас, нефть нархларининг тезлик билан тушиши эканлигини айтганди.
Антон Силуанов нефтнинг 30%га нархи тушиши давлатига 70-80 миллиард Евро зарар келтиришини маълум қилди.
Россия экспортининг учдан бири энергетика секторига боғлиқ. Давлат бюджетининг 50%ини нефть ва газдан фойдалар ташкил қилади.
“Economist” журналига кўра, Путиннинг президентлик лавозимида қолишига Украина кризиси туфайли Россиядан чиқиб кетган хорижий инвестициялар ҳам таъсир кўрсатади. 100 миллиард Евро ҳажмидаги хорижий инвестициянинг Россиядан чиқиб кетиши тахмин қилинмоқда.
“Economist” журналининг иддаосига кўра, Россиянинг валюта заҳиралари тезлик билан тугаб бормоқда. Украина кризисидан аввал 370 миллиард доллар бўлган валюта заҳираси 6 ойлик муддатда 270 миллиардга камайди.