“Европа баҳори” бошландими?


  • 31 Май, 2016
  • 1100

Европада айни вақтда минглаб норози намойишчилар кўчаларни тўлдирган. Франция, Италия, Испания, Польша ва Грецияда кўчалар уруш майдонига айланган. Полициянинг номутаносиб куч ишлатиши беихтиёр “араб баҳорини” ёдимизга туширди. Хўш, бу воқеалар Европа баҳорининг бошланишидан дарак берадими?

Француз полициясининг намойишчиларга қарши шиддати чўққига чиқди. Тулуза шаҳрида бир полиция ходими йўлнинг нариги тарафига ўтишни истаган бир аёлни томоғидан бўғиб судради. Бу воқеа юзасидан прокуратура тергов бошлади. Франция ички ишлар бошқармаси бошлиғининг оқланишга уриниши эса, одамнинг кулгусини қистатди. “Le Figaro” гаазетасига интервью берган бошлиқ аёлга ҳужум қилган полиция ходими ўзини ҳимоя қилганини ва бунинг қонуний эканлигини айтди. Воқеа видеотасвири яхшилаб текширилаётганлигини ва куч ишлатган полиция ходими ҳам ифода беришини билдирди.

Туркиядаги Гези воқеалари вақтида “Полиция куч ишлатмоқда” деб газеталарини тўлдириб хабар ёзган ғарб медиаси Париждаги бу ҳодиса ҳақида лом-мим демади.

Франциядаги бир неча кундан бери давом этаётган намойишларда кўплаб ёқилғи қуйиш шахобчалари ва нефтни қайта ишлаш заводи ишчилари тарафидан баррикадалар билан бекитилди. Касаба уюшмалари ғалаён ва намойишларни тўхтатмаслик билан таҳдид қилишмоқда. Франция президенти Олланд “Ортга қайтмайман” деди.

Қонун лойиҳаси тасдиқланса, кунлик иш вақти 10 соатдан 12 соатга узаяди. Иш шартномасига ўзгартириш киритишни истаган ходимлар эса ишдан бўшатилиши мумкин.

Франциядаги хаос вазият июнь ойида ўлкада ўтказиладиган Европа футбол чемпионатини таҳликага солмоқда. Ўлкадаги ғалаёнлар транспорт ва хавфсизлик соҳаларига ҳам ўтиши кутилмоқда. Бу эса юз бериши мумкин бўлган террор таҳдидларининг олди олинмасликка олиб келиши мумкин.

Париждан бошқа Европа ўлкалари пойтахтларида ҳам намойишчилар кўчаларга чиқишган. Улар полиция билан тўқнашиб, маъмурият биноларига ва полиция автомобилларига ўт қўйишди. Полиция намойишчиларга қарши жуда шиддатли муносабатда бўлди. Гўёки, биров битта тугмачага босиши билан бутун Европа норозилик намойишлари билан тўлди.

Парижда ҳафталардан бери шиддат намойишлари тинмаяптию намойишчилар кеча-кундуз кўчаларда полиция билан тўқнашмоқда. Воқеалар кундан-кунга шиддатлашмоқда. Касаба уюшмалари бошлаган намойишлар ҳаёт тўхтатиб қўядиган нуқтага келтирди.

Испаниянинг Барселона шаҳри ҳам уруш майдонига айланган. Сўлчи ёшлар ҳукуматнинг сиёсатига норозилик билдириб, шаҳарга ўт қўйишмоқда. Маъмурият бинолар ва автомобилларга ўт қўйган намойишчилар полиция билан тўқнаш келмоқда. Барселонада бошланган намойишлар Мадрид ва Севилияда давом этмоқда.

Намойишлар Европа пойтахти бўлган Брюсселда ҳам авжига чиқди. У ердан Гент шаҳрига ўтди. 60 минг кишидан ортиқ норозилик намойиши ҳукуматнинг тежамкорлик сиёсатига қарши кўчага чиқди. Намойишчилар ва полиция ўртасида шиддатли тўқнашувлар бўлиб ўтди. Баъзи намойишчилар дўконларни талон-тарож қилишди.

Ципрас ҳукуматининг ижтимоий хавфсизлик сиёсатига норозилик билдирган талабалар намойишга чиқишди. Парламентга қараб юрган намойишчиларни тўхтатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди. Намойишчилар Молотов коктейли билан жавоб бергач, воқеалар шиддатли тус олди. Бир нечта полиция ходими жароҳат олиб, ўнлаб талаба ҳибсга олинди.

Польшанинг пойтахти Варшавада ўн минглаб киши муҳофазакор ҳукуматнинг Европа иттифоқига қарши сиёсатига норозлик билдириб, намойишга чиқишди. Улкан намойишда 250 минг киши иштирок этди. Бош вазир биноси олдидаги намойишлар бироз вақтдан кейин намойишчилар ва полиция орасидаги шиддатли тўқнашувга айланди.

Италия билан Австрия орасидаги Бреннеро чегарасида аввлги кеча намойишчилар билан хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув келиб чиқди. “Қора блок” номли 600 кишилик сўлчи гуруҳ чегаранинг Италия тарафидаги станцияни ишғол қилишни истади. 28 киши жароҳат олган тўқнашув пойтахт Римга кўчди. Тарихий шаҳар бир онда уруш майдонига айланди. Кўплаб полиция ходимлари яраланди.

Бутун Европа халқини кўчаларга чиқарган намойиш чақириқлари ортида ком ёки кимлар турганлиги қизиқ. 


Бошқа мақолалар