70 йил тахтда


  • 12 Май, 2022
  • 215

Британия қироличаси Елизавета II 70 йил 91 кун ҳукмронлик қилган Лихтенштейнлик Юхан II ни ортда қолдирди. Дунёда энг узоқ вақт тахтда ўтирган учинчи одам сифатида тарихда қолди.

1929 йил февралда тахтга ўтирган ва 96 ёшлигида 2016 йил октябрда ўлган лихтенштейнлик Юхан II 70 йил 91 кун ҳукмронлик қилди. Қиролича эса шу онда 70 йил 92 кун билан янги рекорд ўрнатди. Қироличанинг 32 кундан кейин 70 йил 126 кун тахтда ўтирган Тайланд қироли Пхумипон Адульядетни ҳам ортда қолдириши кутилмоқда.

Елизавета 2016 йил сентябрь ойида катта бувиси қиролича Викторияни ортда қолдириб, энг узоқ вақт тахтда ўтирган инглиз ҳукмдори унвонини қўлга киритганди. Ушбу рўйхатда биринчи ўринда 72 йил 110 кунлик ҳукмронлиги билан Франция қироли Людовик XIV отаси Людовик XIIIнинг ўлимидан кейин тўрт ёшида қирол бўлди ва 1643 йил 14 майдан 1715 йил 1 сентябргача ҳукмронлик қилди.

Қиролича Елизавета 70 йиллик ҳукмронлиги даврида 1959 йил ва 1963 йили ҳомиладорлик вақтидагина сарой йиғинларида иштирок эта олмаган.


Бошқа мақолалар