Ислом душманлари Англияга киритилмади


  • 28 Июнь, 2013
  • 1213

АҚШда исломиятга қарши ёзувлари билан танилган икки ёзувчи инглиз ирқчиларининг конгрессида иштирок этишни истади. Лекин Англия “Ортиқча нафратга эҳтиёжимиз йўқ” дея уларни мамлакатга киритмади.

Англия Ички ишлари вазирлиги исломга қарши бўлган икки америкаликнинг Англияга киришини тақиқлади. Ички ишлар вазирлиги ўнгчи Памела Геллер билан Роберт Спенсер исмли икки америкаликни ирқчи Англия мудофаа лигасининг (EDL – исломиятга қарши нодавлат ташкилоти) ҳафта охирида Лондонда ўтказадиган намойишида иштирок этишга келганлиги учун Англияга киритмади. Инглиз “Evening Standard” газетасидан жой олган хабарга кўра, “Американи исломлаштиришни тўхтат” номли гуруҳ тузган ва “Jihad Watch” номли интернет сайтини юритадиган исломга қарши бўлган икки фанатик америкаликнинг Англияга киришининг жамотчиликка фойдаси тегиши кўрилмаганлиги учун тақиқланди.

“Ашаддий ислом душманлари”

Ашаддий ўнгчи бўлган Англия мудофаа лигаси (EDL) 29 июнда нишонланадиган қуролли кучлар куни муносабати билан бир намойиш режалаштирди. EDL ўтган ой Лондонда ўлдирилган инглиз аскари Ли Ригби туфайли мамлакат бўйича мусулмонларга қарши кўплаган намойиш ва норозилик акциялари ташкиллаганди. Газета хабарида ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг гаплари айнан келтирилган. Котиб Англияга кириши тақиқланган ушбу икки кишининг дунёдаги энг ашаддий мусулмон душманлари орасида эканлигини маълум қилиб, бу кишиларнинг на Англияга, на бу ўлкадаги ҳеч бир жамоатга фойдаси бўлмаслигини қайд этди. Ички ишлар вазирлиги котиби бу икки кишининг Англияда фақат EDLга ёрдам бериб, яна-да кўп ташвиш келтириши аниқ бўлганидан кейин Англиянинг бир неча кун бўлса ҳам ортиқча нафратга эҳтиёжи йўқлигини маълум қилди. 


Бошқа мақолалар