Туркманлар ўлкаларини тарк этишмоқда


  • 17 Октябрь, 2018
  • 732

Туркманистоннинг қатор вилоят аҳолиси ўлкада ун ва нон танқислиги сабабли ўлкаларини тарк этишмоқда. “Туркманистон хроникаси” маълумотига кўра, эшик ва деразалари бутунлай бекитиб ташланган уйларни Мари вилоятининг Тазабозор туманида, Байрамали, Йолетен, Туркмангала ва Мурғоб шаҳарларида кўплаб учратиш мумкин.

Аҳолидан баъзилари бутунлай, баъзилари эса кўчмас мулкни сотиб, пулини ўлкадан олиб чиқа олмагани учун вақтинча ватанларини тарк этишмоқда. Кўчиб кетганларнинг қўшнилари ун ва нон муаммолари одамлар учун сўнгги томчи бўлганини айтишмоқда.

Бир кишининг ойлик меъёри бўлган 6 кг биринчи нав ун ўрнига аҳолига 5 кг биринчи нав ва 1 кг қора ун сотилмоқда. Лекин бу қора ун ҳам биринчи нав ун нархида, яъни 1 манат (105 тенге атрофида) сотилмоқда. Ишсизлик даражасининг кўтарилиб кетиши, айниқса қишлоқ жойларида, Туркманистон аҳолисининг 6 кг ун сотиб олишга ҳам пул топа олмаслигига олиб келди. Бозорларда биринчи нав Туркманистон унининг 50 килограми 220 манат (23100 тенге), Қозоғистон уни эса 300 манат (31500 тенге)дан сотилмоқда.

Бундан ташқари, давлат дўконларига ун етарли ва мунтазам равишда келтирилмаяпти. Аҳоли дўконда навбат эгаллаш учун жуда эрта ҳаракат қилишига тўғри келмоқда. Нон сотиладиган дўкон олдида 200 ва ундан ортиқ одам тўпланмоқда.

Кўчиб кетаётганларнинг кўпчилиги Россия, Туркия ва Кипрга кетишмоқда. Ўлкани тарк этиш учун одамлар сўнгги маблағларини сарфлаб, қўшни ва танишларидан қарз олишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январдан Туркманистон аҳолисига бепул электр, газ, ичимлик суви ва ош тузи берилиши тўхтатилади.


Бошқа мақолалар