Имрон Хон 6 кун муҳлат берди


  • 30 Май, 2022
  • 230

Лавозимидан олинган Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон мавжуд ҳукуматга 6 кун муҳлат берди. Исломободнинг хоинлар тарафидан бошқарилаётганини айтган Имрон Хон “2 миллион одам билан такрор Исломободга кираман” деди.

Покистон парламентида 10 апрелда ишончни йўқотгани учун овоз беришда ҳукумати билан вазифасидан олинган собиқ бош вазир Имрон Хон Покистоннинг  АҚШда режалаштирилган хорижий кучлар тарафидан уюштирилган ўйин натижасида лавозимидан олинганлигини, Исломободнинг хоинлар тарафидан бошқарилаётганини гапирди.

“CNN International”нинг хабарига кўра, Имрон Хон “Бу хориждан келтирилган ҳукуматга янги сайлов эълон қилиши учун 6 кун муҳлат бераман. Акс ҳолда 2 миллион одам билан такрор Исломободга кираман” деди.


Бошқа мақолалар