Турист келмаса аҳвол танг


  • 30 Май, 2020
  • 469

Дунё иқтисодётига йиллик 8,9 триллион доллар даромад келтирадиган сайёҳлик соҳасида 330 миллион киши фаолият кўрсатади. Эпидемия энг оғир зарба берган сайёҳлик қайта очилмаса, 44 ўлка инқирозга учрайди.

Давомли сайёҳлик даромади кириб турмаса, кўплаб ўлкалар жиддий иқтисодий зарарларга учраши мумкин.

Жаҳон бўйича туризм секторида 330 миллион киши меҳнат қилади ва ҳар йили глобал ЯИМга (ялпи ички маҳсулот) 10%, бошқача айтганда 8,9 триллион доллар даромад келтиради.

Жаҳон саёҳат ва турзм кенгашининг маълумотларига кўра, дунёда 44 ўлкада жами иш ўринларининг 15%ини саёҳат ва туризм саноати ташкил этади. Буларнинг кўпчилиги орол давлатлар. Маълумотлар баъзи улкан давлатларнинг туризмга нақадар боғлиқ эканлигини кўрсатмоқда. Масалан, Янги Зеландияда 479 минг одам туризм ва саёҳат соҳасида ишлайди. Камбоджада туризмдан даромад кўрадиганлар сони 2,4 миллион кишини ташкил этади.

Туризмга боғлиқ яшайдиган ўлкаларнинг бири Хорватия. Эпидемияга қарамай сайёҳларни жалб қилишга уринаётган ўлка 2019 йили туризмдан 13 миллиард доллар даромад кўрди. Тўрт миллионлик аҳолига эга Хорватияда саёҳат ва туризм иш кучининг 25%ни ташкил этади.

Бу каби ўлкалар глобал сайёҳат тақиқларидан энг кўп зарар кўрган давлатлар қаторига киради. Лекин дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари ҳам ушбу тақиқлардан зарар кўрмоқда.

Испанияда туризм иқтисодиётнинг энг катта учинчи даромади ҳисобланади. Тақиқлар сентябрь ойигача давом этадиган бўлса, 68 миллиард доллар даромадни қўлдан бой беради.

Энг кам зарар кўрадиган ўлка эса Жанубий Корея бўлиши кутилмоқда. Туризм даромадлари ўлка ЯИМининг фақатгина 2,8%ига тенг келади.

Қуйида сайёҳат ва туризм саноатининг ўлка ялпи ички маҳсулотидаги фоиз кўрсаткичлари келтирилган:

 

Ўлкалар

Фоиз кўрсаткичи

Мексика

15,5%

Испания

14,3%

Италия

13%

Туркия

11,3%

Хитой

11,3%

Австралия

10,8%

Саудия Арабистон

9,5%

Германия

9,1%

Британия

9%

АҚШ

8,6%

Франция

8,5%

Бразилия

7,7%

Швейцария

7,6%

Япония

7%

Ҳиндистон

6,8%

Канада

6,3%

Голландия

5,7%

Индонезия

5,7%

Россия

5%

Жанубий Корея

2,8%

 

Саёҳат ва туризм саноатининг доллар борасида энг кўп даромад кўрадиган давлатларнинг бошида АҚШ келмоқда. 2019 йили туризм АҚШ иқтисодиётига 1,8 триллион доллардан ортиқ фойда киритди. Ўтган йил ўлка ЯИМининг 8,6%и туризмдан келди.

Сайёҳатнинг Хитой иқтисодиётига ҳам таъсири сўнгги 10 йилда икки баравар ошди ва 1,6 триллион долларга яқинлашди. Иқтисодий активларни кучайтириш учун Хитой ва Жанубий Корея бир саёҳат коридорини қуриб, чекловларни қисман бўлса ҳам бекор қилди.

Баъзи ўлкалар эса янги чоралар излашда давом этмоқда. Эстония, Латвия ва Литва маҳаллий туризм минтақасини ташкиллаб, ҳар ўлканинг ватандошлари муайян жой ичида сайёҳат қилишларини режалаштирмоқда. Австралия ва Янги Зеландия ҳам шунга ўхшаш лойиҳа устида ишлаяпти. COVID-19нинг иш ўрни ва глобал иқтисодий фаолият устида ақл бовар қилмайдиган натижалари билан қолувчи таъсир кўрсатади. Лекин юқоридагилардан маълум бўлмоқдаки, туризм сектори бундан энг кўп зарар кўрмоқда.

2019 йили давлатларнинг туризмдан кўрган даромади:

 

Ўлкалар

Даромади

АҚШ

1,839 триллион доллар

Хитой

1,585 триллион доллар

Япония

359 миллиард доллар

Германия

347 миллиард доллар

Италия

260 миллиард доллар

Британия

254 миллиард доллар

Франция

229 миллиард доллар

Испания

198 миллиард доллар

Мексика

196 миллиард доллар

Ҳиндистон

194 миллиард доллар

Туркия (таққослаш учун)

34,5 миллиард доллар

 

 

Давлатлар

Туризмнинг амалдаги улуши

Туризмда ишлайдиганлар сони

Аҳоли сони

Антигуа ва Барбуда

91%

33800

97900

Аруба

84%

35000

105800

Санта Лусия

78%

62900

183600

АҚШ Виржиния ороллари

69%

28300

104400

Макао

66%

253700

649300

Малдив ороллари

60%

155600

540500

Сент Китс ва Невис

59%

14100

53200

Англия Виржиния ороллари

54%

5500

38200

Багама ороллари

52%

103900

393200

Ангилья

51%

3800

15000

Сент Винсент ва Гренадин

45%

19900

110900

Сейшел ороллари

44%

20600

98300

Гренада

43%

24300

112500

Нидерланд Антил ороллари

41%

25700

26200

Белиз

39%

64800

397600

Яшил бурун ороллари

39%

98300

556000

Доминика

39%

13600

72000

Вануату

36%

29000

387100

Барбадос

33%

44900

287400

Кайман ороллари

33%

12300

65700

Ямайка

33%

406100

2961000

Черногория

33%

66900

628100

Грузия

28%

488200

3989000

Камбоджа

26%

2371100

16719000

Фиджи

26%

90700

896400

Хорватия

25%

383400

4105000

Филиппин

24%

10237700

109600000

Сан-Томе ва Принсипи

23%

14500

219200

Бермуд ороллари

23%

7800

62300

Албания

22%

254300

2880000

Исландия

22%

44100

341200

Греция

22%

846200

10420000

Тайланд

21%

8054600

69800000

Мальта

21%

52800

441500

Янги Зеландия

20%

479400

4822000

Ливан

19%

434200

6825800

Маврикий

19%

104200

1272000

Португалия

19%

902400

10197000

Кирибати

18%

6600

119000

Гамбия

18%

129600

2417000

Иордания

18%

254700

10200000

Доминик республикаси

17%

810800

10848000

Уругвай

16%

262500

3474000

Намибия

15%

114600

2541000

 


Бошқа мақолалар