Йилнинг энг яхши футболчилари


  • 16 Январь, 2024
  • 43

Англия пойтахти Лондонда ўтказилган ФИФАнинг энг яхши ўйинчилар мукофоти саккизинчи бор ўз соҳибларини топди. Йилнинг энг яхши эркак футболчилари сифатида илк 11 таси маълум бўлди.

“France Football” журнали билан 2010 йилдан эътиборан олиб борилаётган ҳамкорлик ниҳоясига етанидан кейин қайтадан ташкил этилган мукофотлаш саккизинчи бор эгаларига топширилди.

Миллий терма жамоаларнинг мураббийлари ва капитанлари, матбуот вакиллари орасидан танланган бир гуруҳ ҳамда аҳоли иштироки билан ўтказилган овоз бериш натижасида Америка биринчи лигасида Интер Майами футбол клуби ўйинчиси Месси йилнинг энг яхши эркак футболчиси унвонига сазовор бўлди.

Тадбирда иштирок этмаган 36 ёшли Аргентиналик футболчи Манчестер ситидан Эрлинг Холанд ва Париж Сент Жермендан Килиан Мбаппени ортда қолдирди.

“France Football” журналининг берган Олтин тўп мукофотини 8 бора қўлга киритган Месси ФИФАнинг йилнинг энг ўйинчиси мукофтини ҳам 2009, 2019 ва 2022 йилдан кейин тўртинчи бор қозонди.

Ўтган мавсум Манчестер ситини УЕФА чемпионлар лигаси, инглиз премьер лигаси ва Британия федераццияси кубогида чемпионликка олиб борган испан Хосеп Гвардиола Симонре Инзаги (Интер) ва Луциано Спаллетти (Наполи/Италия терма жамоаси) орасида энг яхши мураббий деб топилди.

Манчестер сити жамоасининг давозасини қўриқлайдиган бразилиялик Эдерсон йилнинг энг яхши дарвозабони унвонига лойиқ деб топилди.

ФИФА ишқибозлар мукофоти эса Аргентинанинг Атлетико Колон матчини трибунада қучоғидаги гўдагига шишадан сут ичириб томоша қилаётгани видеолавҳаларга тушиб қолган Хюго Даниель Инигуезга берилди.

Йилнинг энг яхши 11 талиги:

Дарвозабон: Тибо Куртуа

Ҳимоя: Джон Стоунз, Кайл Уолкер, Рубен Диаз

Ярим ҳимоя: Бернардо Силва, Джуд Беллингем, Кевин ду Брюне

Ҳужум: Эрлинг Холанд, Килиан Мбаппе, Лионел Месси, Винисиус


Бошқа мақолалар