Полицияга 1 сентябрдан жезллар қайтарилади


  • 30 Августь, 2019
  • 482

Қозоғистон ички ишлар вазирлиги 1 сентябрдан регулировкачиларга жезлни қайтаришни режалаштирмоқда. ИИВда жамоатчилик, ҳайдовчилар иттифоқи фикрларини ўрганиб, жезлни қайтариш мақсадга мувофиқ эканлиги айтилди. Жезл фақатгина қоронғи ва кўриш ёмонлашган вақтларда йўл ҳаракатини тартибга солиш ҳамда транспорт воситаларини йўл ҳаракати ҳодисаси ва тиқинларда йўналтириш, йўлда таъмирлаш ишлари вақтида вақтинчалик ҳаракат йўналишини ўзгартиришни тартибга солиш, светофор ишламаётган вақтларда, табиий ва техноген характердаги фавқулодда ҳолатлар вақтида уларнинг олдини олиш ёки ликвидация қилиш учун ишлатилади.

Хабарда “Жамоатчилик таъкидлашича, жезлдан фойдаланиш йўл ҳаракати иштирокчиларига регулировкачининг сигналларини қабул қилишни яхшилайди ва полиция ҳодимларининг хавфсизлигини таъминлайди. Бу билан бирга ИИВ қоида бузилганда транспорт воситаларини тўхтатишда амалдаги тартиб, яъни қўл ҳаракати ёки махсус чироқ-овоз сигналлари ва овоз кучайтиргич ёрдамида жезлларсиз тўхтатиш сақланиб қолади” дейилган.

2017 йил 1 сентябрдан Қозоғистон полициялари жезлдан фойдаланишни тўхтатган эди. Автомобиларни тўхтатиш ўша вақтдан бери қўл ҳаракати билан бирга ҳуштак чалиш ёки патрул автомобилларига ўрнатилган махсус овоз ва чироқ сигналлари ҳамда овоз кучайтиргич ёрдамида амалга оширилаётган эди. 


Бошқа мақолалар