Энг қувватли суперкомпьютер


  • 2 Июнь, 2022
  • 228

Япониянинг “Fugaku” суперкомпьютери ҳисоблаш тезлиги жиҳатидан энг қувватли суперкомпьютер позициясини йўқотди.  

АҚШнинг “Frontier” суперкомпьютери “Fugaku”ни рейтингда иккинчи ўринга тушириб, дунёдаги энг тез ишлайдиган суперкомпьютерлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

“Fugaku” икки йилгача дунёдаги энг тез компьютер номини сақлаб қолганди.

Американинг “Frontier” суперкомпьютери сониясига 1102 квадриллион ҳисоб-китобни амалга ошира олади. “Fugaku” эса сониясига 442 квадриллион ҳисоблашни бажара олади. Учинчи ўринда Финляндиянинг “LUMI” компьютери жойлашган бўлиб, у сониясига 151 квадриллион ҳисоб-китобни бажаради.

Эслатиб ўтамиз, “Fugaku” дастлаб 2020 йил апрель ойида қисман ишга туширилиб, ўтган йили бор қуввати билан ишлай бошлаганди.


Бошқа мақолалар