- 2024-05-17
Туркия Суриянинг шимолида жойлашган Тал-Рифаат ва Манбиж аҳоли пунктларини террористлардан тозалаш учун ҳарбий амалиёт бошлади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон партия йиғилишида маълум қилди.
Бир ҳафта олдин Эрдўғон жанубий чегараларида 30 кмлик хавфсиз ҳудуд ташкил қилиш мақсадини билдирганди. Ушбу ҳудуд Курд коммунист партиясининг террористик таҳдидлари билан курашиш учун ажратилиш кўзда тутилган.
Эрдўғон “Биз жанубий чегарамизда 30 кмлик хавфсиз ҳудуд ташкил этиш борасидаги янги босқичга ўтмоқдамиз. Биз Тал-Рифаат ва Манбижни террористлардан тозалаймиз, бошқа минтақалар ҳам террористлардан тозаланади. Туркиянинг ушбу қонуний одимини ким қўллаб-қувватлайди ва кимлар қарши чиқишини энди кўрамиз” деди.
2016 йилдан буён Анқара Суриянинг шимолида 4 та ҳарбий амалиёт ўтказиб, ўлка ичига 30 кмгача кириб борди. Шу орқали Туркияга қочиб ўтаётган суриялик муҳожирлар оқимини тўхтатди.