Ҳаво шаридан радиокарнайга


  • 11 Июнь, 2024
  • 59

Шимолий ва Жанубий Корея орасидаги “ахлат” зиддияти давом этмоқда. Энди даврага радиокарнайлар кирди.

Шимолий Корея жанублик қўшниларининг чегарасига “пропаганда эшиттиришлари учун” радиокарнайлар ўрнатишни бошлади. Сеулдан берилган хабарга кўра, ҳозиргача эшиттиришлар бўлмаган.

29 майдан бошлаб бир-бирига ахлат юкланган юзлаб ҳаво шарлари юборган тарафлар кейинги босқичга ўтишди.

Пхеньян ҳукумати “пропаганда эшиттиришлари учун” чегарага радиокарнайлар ўрнатишни бошлади. Ўрнатилган градиокарнайлар сони ва жойи бўйича маълумот берилмасдан Шимолий Корея томонидан ҳозиргача ҳеч қандай эшиттириш берилмаганлиги қайд этилди.

Икки ўлка орасидаги зиддиятга сабаб бўлган ҳаво шарларини учирилиши Шимолий Корея тарафидан “сўз эркинлиги” деб баҳоланганди. Жанубий Корея эса буни қоралаб чиққанди.


Бошқа мақолалар