- 2017-07-19
“Bloomberg” нашри томонидан, 2017 йилнинг энг қадрли ва энг кўп қадрсизланган валюталари рейтингини эълон қилди.
Дунё молия бозорининг профессионал иштирокчиларини молиявий ахборот билан таъминлашга ихтисослашган “Bloomberg” нашри томонидан, 2017 йилнинг энг қадрли ва энг кўп қадрсизланган валюталари рейтингини эълон қилди.
Нашрнинг таҳлилига кўра, Жанубий-Шарқий Африкада жойлашган Мозамбик давлатининг “метикал”и энг қадрли деб топилди. Буниг асосий сабаби, Мозамбик ҳукумати ўз валютасининг қадрсизланишини қаттиқ назоратга олгани, деб эътироф этилган.
2017 йилнинг энг кўп қадрсизланган валютаси, деб Ўзбекистон сўми тан олинган. Сўм ўтган йил давомида 60 фоизга қадрсизланган. Алоҳида қайд этиш керакки, 2017 йилнинг 5 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича бирламчи чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон имзолан эди. Мазкур Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари жорий халқаро операциялар бўйича хорижий валютани тижорат банкларидан харид қилишларига чекловлар бекор қилинди. Марказий банк АҚШ доллари ва бошқа хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилиб, унга кўра, 5 сентябрдан эътиборан АҚШ долларнинг Ўзбекистондаги расмий курси 8100 сўмга тенг бўлиши белгиланди, яъни, долларнинг расмий курси олдинги нархига нисбатан бирданига 3889 сўм 65 тийинга ошганди.
“Bloomberg” нашри ҳам сўмнинг қадрини сунъий равишда ушлаб туришдан воз кечилгани, сўмнинг қадрсизланишига сабаб бўлганини таъкидлаган.
Обил Сафаров