Турк олами ўз ФОНДини қурди


  • 1 Июнь, 2023
  • 452

Турк давлатлари ташкилотининг иқтисодий ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида асос солган турк инвестиция фонди расман ташкил топди. Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон аъзо бўлган фондга яна тўртта ўлканинг қўшилиши кутилмоқда.

Айни вақтда бешта ўлка аъзо бўлган фонд маркази Истанбул бўлди. Фондга яқин кунларда тўртта ўлка қўшилиши кутилиб, кейинчалик бошқа давлатларнинг аъзо бўлиши ҳам айтилмоқда.

Турк инвестиция фонди жамиятга турк оламининг халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ёки жаҳон банки сифатида танитилмоқда. Ушбу одим айниқса аъзо бўлган ўлкаларнинг иқтисодий мустақиллиги учун стратегик аҳамиятга эга. 500 миллион доллар сармоя билан фаолият бошлаган турк инвестиция фондида ҳар бир ўлканинг 20%лик тенг улуши бор.

Аъзо ўлкалар 90 кун ичида биринчи тўлов бўлган 5 миллион долларни фондга тўлайди. Кейин ҳар йили 3 қисм ҳолида тўловларни амалга ошириб боради.

Турк инвестиция фондининг бир раиси, бир бошқарувчиси ва бошқарув кенгаши бўлади. Раис 4 йил муддатга тайинланади. Фонд ташкил этилганидан кейин 20 йил давом этади. Бу муддат янгиланиши мумкин.


Бошқа мақолалар