Қозоғистон ва Ўзбекистонда барча чекловлар олиб ташланди


  • 8 Июнь, 2022
  • 210

Жорий йилнинг 8 июнидан бошлаб чегарадан ўтишда барча Қозоғистон ватандошлари ва хорижликлар учун вакцинация ва ПЦР-тест бўйича барча талаблар бекор қилинди.

Идоралараро комиссия қуйидаги талабларни бекор қилди:

2022 йил 8 июндан бошлаб Қозоғистон ватандошлари ва хорижликлар учун COVID-19 га қарши вакцина олганлиги бўйича ҳужжат (паспорт/сертификат/ COVID-19га қарши вакцина олганлиги ҳақида маълумотнома), булар бўлмаган тақдирда ПЦР-тест хулосасини тақдим этиш мажбурияти;

Қозоғистоннинг етти вилоятидаги 12 та вақтинча бекитилган ўтказиш пунктларига қўйилган тақиқлар бекор қилинди.

Ўзбекистон ҳам 2022 йил 10 июндан бошлаб пандемия тйфайли қўйилган барча талабларни бекор қилди.

Энди хорижлик сайёҳлардан салбий натижали ПЦР-тест, коронавирус антигенларига экспресс-тест ва вакцинация сертификат/паспорт талаб қилинмайди. Бу ҳво йўллари, темир йўл ва чегара ўтказиш пунктлари орқали кираётган сайёҳларнинг барчасига тегишли. 


Бошқа мақолалар