- 2022-06-16
Хорижга бориб ишлашни орзу қилиб юрганлар учун қизиқ бўлган тадқиқот ўтказилди. Мусофирликда ишлаш мумкин бўлган энг қиммат шаҳарлар рўйхати тузилди. Биринчи ўринни Гонгконг эгаллади.
Яшаш молияти маълумотлари борасида 50 йиллик тажрибага эга консалтинг фирмаси “ECA International” хорижий ўлкалардан келиб ишлайдиганлар учун энг қиммат шаҳарлар рўйхатини тузди.
Ширкат бир финжон қаҳвадан ярим кило помидоргача бўлган турли маҳсулотлар нархларини таққослаб, қўлга киритган маълумотларда дунёнинг энг қиммат шаҳри Гонгконг бўлди.
Ўтган йил 4-ўринни эгаллаган Нью-Йорк эса ижара ва озиқ-овқат нархлари ҳаддан ташқари кўтарилиб кетиши натижасида ушбу рўхйтда 2-ўринга кўтарилди.
Учинчи ўринни эса Швейцариянинг Женева шаҳри жойлашган. Ижара нархи 20%га ортиши билан 4-ўринни Лондон, Япония пойтахти Токио эса 5-ўринни эгаллади.
“ECA”нинг меъёрларига кўра, 2022 йил хориждан келиб ишловчилар учун Туркия пойтахти Анқара 120 ўлкадан иштирок этган 207 шаҳар ичида энг арзони бўлиб, сўнгги ўринни эгаллади.