- 2024-10-24
Бу келишув ҳақида 2015 йил 16 декабрь куни Дохадаги турк элчиси Аҳмед Демирек хабар берди. Бу маълумот Ар-Риёдни безовта қилиб қўйди. Ҳолбуки сууд қироли Салмон бу лойиҳа ҳақида 2015 йил ёзда хабар топган эди. 8 июлда Маккада ўтказилган Сууд-Қатар саммитида Қатар амири Тамим бин Хамад ал-Тани сууд қиролига лойиҳа ҳақида айтган эди. Ушбу лойиҳанинг Эроннинг минтақадаги яккаҳокимликка интилишига тўсиқ бўлишини кўрган Салмон буни маъқуллаган эди.
Саудия Арабистонидан фарқли равишда Бирлашган араб амирликлари бу лойиҳа негатив қарашмоқда. Улар бу лойиҳада Қатар иттифоқдоши бўлган ва Туркия президенти Эрдўғоннинг минтақадаги юритаётган сиёсати тарафдорлари бўлган “Мусулмон биродарлар” партияси изларини кўришмоқда. Ал-Наҳян оиласи Доха ва “Мусуслмон биродарлар”нинг бундай яқинлашувидан чўчимоқда.
Анқара ва Доха орасида келишувда ҳарбий база очишдан ташқари ҳарбий ҳамкорлик ҳақида ҳам сўз борди. Декабрь ойи бошида Туркия разведка директори Ҳоқон Фидоннинг Қатарга қилган иккита хизмат сафарида ташқи ҳужум бўлган тақдирда Қатарни ҳимоя қилиш ҳақида махфий келишув тасдиқланди. Қатарга 3000 нафар турк ҳарбийси жойлаштирилади ва икки ўлка махфий хизматлари ўзаро ҳамкорлик қилишади.
Ушбу келишув Россия киритган санкциялари босими остида турган Туркия иқтисодиёти учун айни муддао бўлди. Агар Россиядан келадиган газ тўхтатилса, Қатар Туркияга газ етказиб беришга ваъда берди.
Бундан ташқари, ҳарбий базаларнинг очилиши Туркия учун ҳеч қандай зарар бермайди. Чунки бутун харажатлар Қатар тарафидан қопланадиган бўлди.