Путинга қатлиом жавобини черкезлар беради


  • 14 Май, 2015
  • 1269

Туркияни арманлар геноцидида айблаган Россияга энг чиройли жавоб Истанбулдан берилади.

Россия ҳукумати юртларидан бадарға қилиб, қатлиом қилган черкезларнинг неваралари бу йил ҳам катта норозилик намойишини ўтказишади. 21 ммай соат 21:00да Россиянинг Истанбулдаги элчихонаси олдида тўпланадиган минглаб кишилар ўлдирилган ота-боболарининг ҳисобини сўрашади. Барчани намойишга чақирган Черкез ташкилотлари федерацияси “Йиллар ўтиши билан алами унутилмаган бу қатлиомнинг хотира санасида ўз қонли тарихига эътибор бермай арманлар ҳодисаларини Туркияга қарши сиёсий ҳамла сифатида қўлланган Россия федерациясига қарши 21 майда ўтказадиган норозилик намойишимиз бу йили яна-да аҳамиятли тус олди. Тарихи қатлиом, геноцид ва сургунларга тўла бўлган Россия аввало ўз тарихини ўргансин. 5 миллион черкез яшайдиган Туркия уларнинг қайғусига шерик бўлиши лозим. Ҳам президент, ҳам бош вазир ҳамда бошқа лидерлар черкезларнинг ҳақли курашига дастак бериши керак” деб баёнот берди.

Рус генерали Цицианов (1804): “Осийларнинг қони билан тупроқларингизни бўяш орзусида бутун вужудим ёнмоқда. Сизларга шуни ваъда бераманки, менинг услубларим билан дарёларнинг суви оилаларингизнинг қонига бўялиб, қип-қизил бўлиб оқади.”

Шаҳзода Барятинский (Чор Россияси ноиби): Қора денгизнинг соҳилларини рус денгизи ва ерига айлантириш учун тоғликларни қирғоқдан тозалаб ташлашга мажбур эдик. Тоғли черкезларга етиб боришимизга тўсиқ бўлган Кубан нарёғидаги халқлар ҳам бутунлай ерларидан кўчирилиши керак.“

Кавказ армиялари ҳарбий вазири Милютин: “..Тоғликларни мажбуран биз истаган жойларга кўчиришимиз керак. Керак бўлса, Дон атрофларига кўчиришимиз лозим. Бизнинг асос ғоямиз Кавказ тоғларининг этакларига русларни жойлаштиришдир. Лекин буни ҳозир тоғликларга сездирмаслик керак...”

М.И.Венюков: (Тоғликларга қарши жанг қилган ва тарихчи зобит): “Ғарбий Кавказнинг сургуни билан шуғулланган граф Евдокимов Кубан минтақаси билан кўп қизиқмасди. Жуда қимматга тушаётган урушни тугатиш учун бутун тоғликларни денгизнинг нариги тарафига қувилиши унинг мақсади эди. Кубан атрофидаги қолганларни ҳам ҳар эҳтимолга қарши сонлари камайтирилиши ва яшаш шароитларини оғирлаштириш учун барча чораларни кўриш керак.”

Граф Евдокимов: (Ҳарбий вазирликка 1863 йили юборган ҳисоботидан): “Ғарбий Кавказликларнинг фатҳи билан боғлиқ режага кўра ҳозирдан соҳилларни тозалашимиз керак...” (Давлат архивидан)

Рус тарихчиси Сулужян: “Тоғликлар таслим бўлмаяпти деб биз даъвомиздан воз кеча олмасдик. Қуролларини олиб қўйиш учун ярмини қириб ташлаш керак эди. Қонли урушда кўплаб қабилалар бутунлай йўқ бўлиб кетди. Бундан ташқари кўплаб оналар бизга бермаслик учун ўз фарзандларини ўлдиришарди. Кўп қабилалар шу сабабли йўқ бўлиб кетди...”

Рус тарихчиси Й.Д.Фелисин: “Бу ҳақиқий ва шафқатсиз уруш эди. Юзлаб черкез қишлоқларига ўт қўйилди. Экин ва боғларини отлар билан пайҳон қилдик. Натижада ҳаммаёқ харобага айланди.”

Граф Лев Толстой: (машҳур рус ёзувчиси): “Қишлоқларга кеча қоронғулигида кириб бориш одатга айланганди. Зим-зиё қоронғу кечада рус аскарларининг иккита-учта бўлиб уйларга боситириб кириш саҳналари шундай даҳшатли эдики, ҳеч бир ҳисобот берувчи буларни ёзишга журъат этолмасди...”

Мухолифлардан Н.Н.Раевский: “Бизнинг Кавказда амалга оширганларимиз испанларнинг Америка тупроқларида олиб борган салбий урушларининг айнисидир. Истайманки, Буюк Тангри рус тарихида қон изларини қолдирмасин...”

Янь Кароль: “Россиянинг Кавказни фатҳ қилиши давримизнинг варварлик тарихининг энг фожеали намунасидир. Кавказ тоғликларининг қаршилигини синдириш учун 60 йиллик ҳарбий террор ва қатлиом керак эди...”

Хакхурат Ш.Й – Личков Л.С.: (Адигея номли китобларида): “Чор ҳукумати юз минглаб черкезларни Кавказдан сургун қилди. Қонли уруш билан тоғлик аҳолини ватанларидан қувиб, йўқ қилди...”

Й.Абрамов: (Кавказ тоғликлари китобида): “Тоғликларнинг бошига тушган кўргуликларни баён қилишга сўзларим етмайди. Минглаб кишилар йўлларда, минглаганлари эса очлик ва йўқчиллик туфайли ўлди. Соҳиллар ўлик ва ўлиш арафисиа бўлганлар билан тўла эди. Онасининг совуб қолган вужудидан сут излаган гўдаклар, музлаб ўлгани ҳолда гўдагини қучоғидан қўймаган оналар ва исиниш учун бир-бирига жипслашиб ётган жойларида биргаликда музлаб ўлган гуруҳлар Қора денгиз соҳилидаги оддий манзаралар эди...”

Француз журналисти А.Фонвил: “Кемачиларнинг кўзлари тўймасди. 50-60 кишилик кемага 200-300 киши олишди. Озгина сув ва нон билан йўлга чиқишди. 5-6 кундан кейин озиқлари тугаб, очликдан юқумли хасталикларга чалиниб, кўплари йўлда ўлишди. Ўликлар денгизга отиларди. 600 киши билан йўлга чиққан кемадан фақатгина 370 киши соғ қолганди.”

Рус тадқиқотчи А.П.Берге: “Новоросиск қишлоғида 17 минг тоғлик тўпланган соҳилда кўрганларимни унута олмайман. Уларнинг бу ҳолини кўрганлар христиан бўлса ҳам, мусулмон бўлса ҳам, ҳатто атеист бўлса ҳам тоқат қилолмасди. Қишнинг совуғида қорда уйсиз, егуликсиз ва дуруст кийим-кечаксиз бу инсонлар тиф ва чечак касаллигига чалинган эдилар. Онасиз қолган гўдаклар ўлган оналарининг кўксидан сут излашарди... Рус тарихининг юзқораси бўлган бу қайғули саҳифа Адигей тарихи сабабли катта зарарларга йўл очди. Сургун, социал, иқтисодий ва маданий ривожланишларнинг тарихини ва сиёсий бирлик тузишни узоқ йиллар ортга сурди.”

Инглиз консули Гиффорд Палгрев: “1867 йили 17 апрелда кун бўйи Абхазияни кездим. Рус эмаслигидан бошқа айби бўлмаган абхаз халқининг шу тариқа йўқ қилинишига ва ўлканинг харобага айлантирилишига гувоҳ бўлиш жуда аламли эди...”

Инглиз консули Р.Х.Ланг: “Самсундан чиққан 2718 йўловчи Кипрга келганида 853 нафари ўлган ва қолганлари ҳам чала ўлик ҳолатида эди. Кунлик ўлим сони 30-50 орасида эди.”

Пинсон: “Қора денгиз соҳилида черкезларнинг ўлим нисбати 50%га яқин. Фақатгина Трабзонда 53 минг киши ўлди. Урушдан қолган “сузувчи мозорлар” бўлган кемалардан қанчаси чўкиб кетганлиги номаълум...”

Пушкин: (машҳур рус шоири): “Черкезлар биздан нафрат қилишади. Чунки уларни озод яйловларидан қувиб чиқардик, қишлоқларини ёқдик ва қабилаларини бутунлай йўқ қилдик.”

Себшский отряди/Зобит Левашов: (1863 йил январь) “19 январда қуёш чиқмасдан уларнинг устига бостириб бордик. Черкезлар ҳимояланаётган катта қишлоқни қуршовга олдик. Ҳимоя бизни қишлоқнинг олида тўзхташга мажбур қилди. Юришни давом эттириш учун қишлоқ замбараклар билан тўпга тутилди... Сўнгра отлиқлар қишлоққа кириб, тоғликларни суриб чиқаришди. Тоғликлар ортларида кўплаб жасадлар қолдиришди. Қишлоққа ўт қўйилгандан кейин отряд Чиби дарёсига қараб йўл олди.”


Бошқа мақолалар