Яман Исроилга уруш эълон қилди


  • 2 Ноябрь, 2023
  • 119

Яман армияси Исроилга қарши уруш эълон қилди. Исроил ҳудудига жуда кўп баллистик ракета отилганлигини билдирган Яман қуролли кучлари матбуот котиби Яҳё Сари “Фаластин халқини ҳимоя қилиш бизнинг бурчимиз” деди. Сари Исроил ҳужумни тўхтатмагунча ракета отишда давом этилишини билдирди.

Ямандаги Эрон қўллаб-қувватлаётган хусийларнинг ҳарбий матбуот котиби Яҳё Сари матбуот анжуманида жуда кўп ракета ва дронлар билан Исроил ҳудудини нишонга олганликларини маълум қилди. Исроил зулми остидаги фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун бугун учинчи марта ҳужум уюштиришларини айтган Сари “Исроил ўз зулмини тўхтатмагунча уларни ўққа тутишда давом этамиз” деди.

Яманда 2014 йил сентябрдан буён пойтахт Сана ва бошқа баъзи ҳудудларни ўз назоратига олган хусийлар илк бор Исроилга қарши ҳужумларнинг масъулиятини ўз зиммаларига олишди.

Исроил армияси Қизилденгиздан Исроилга отилган ер-ер ракетасининг ҳаво ҳужумига қарши ҳимоя тизими тарафидан йўқ қилинганлигини билдирди.


Бошқа мақолалар