Қозоғистонда “Ёшлар йили”


  • 23 Январь, 2019
  • 507

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Ёшлар йили” тантанали очилишида иштирок этди. Маросим  EXPO 2017 кўргазма марказининг “Нур Алем” павильонида бўлиб ўтди.

Маросим олдидан президент “Ёш қозоғистонликлар лойиҳалари” кўргазмасини зиёрат қилди. Маросимда барча категориядаги ёшлар вакили иштрок этди.

Меҳмонлар орасида хонанда Димаш Кудайберген, актриса Қуралай Анарбекова, шахматчи Жансая Абдумалик ва бошқалар бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил Қозоғистонда “Ёшлар йили” деб эълон қилинди. 


Бошқа мақолалар